Ғишт, тош ва армоғишт конструкциялар 20-маъруза
Тош-ғишт деворнинг мустаҳкамлиги
Download 48,56 Kb.
|
Mustaqil ish konstruksiya
20.3.Тош-ғишт деворнинг мустаҳкамлигиТош-ғишт деворнинг мустаҳкамлиги тош билан қоришманинг мустаҳкамлигига, териш сифатига ва бошқа омилларга боғлиқ. Тадкикотлар натижаси шуни кўрсатадики, деворнинг тик чоклари амалда хеч кандай иш бажармайди, чунки қоришма қота бошлагач киришиб, тош билан боғланиши бузилади. Юк деворнинг юқори каторларидан пастки каторларига горизонтал чоклар орқали берилади. Қоришманинг қотиши бир хил бўлмаганлиги ва тошлар нотекис бўлганлиги сабабли, юк айрим нукқаларга бир текис узатилмайди. Натижада, сиқилган девордаги тошлар фақат сиқилибгина қолмай, балки эгилади ва хатто дарз кетади. Ўқ бўйлаб сиқилиш жараёнида, ҳар кандай материал сингари девор ҳам кўндалангига деформацияланади. Қоришманинг кўндалангига деформацияланиши, одатда, тошникидан ортиқ бўлади. Қоришма билан тош ўзаро боғланганлиги сабабли, улар мустакил деформациялана олмайди. Бунинг оқибатида боғланишнинг горизонтал текисликлари бўйлаб уринма кучланиш пайдо бўлади. Бу кучланиш таъсири остида қоришма сиқилади, тош эса кўндаланг йўналишда чўзилади. Қоришма қанча кучсиз бўлса, чўзувчи кучланишлар шунча катта бўлади. Шу сабабли қоришманинг мустаҳкамлиги камаяди. Тик сиқувчи юкнинг деворни бузиш даражасига кадар ортиб бориши 4 босқичда ўтади.
10 ва ундан юқори маркадаги қоришмаларда тикланган деворнинг сиқилишга вақтли қаршилиги Ru(мустаҳкамлик чегараси) Л.И.Онишчик формуласидан аникланади: Ru=KRR1[1- ], (20.1) бу ерда R1,2- тош-ғишт ва қоришманинг тегишлича мустаҳкамлик чегараси; а ва в-девор турини ҳисобга олувчи эмпирик коэффициентлар: а=0,09-0,2; в=0,25-0,30; КR- конструктив коэффициент. Деворнинг сиқилишга бўлган мустаҳкамлигидан ташқари, баъзи ҳолларда чўзилиш ва кесилишга бўлган мустаҳкамлигини эътиборга олишга туғри келади. Деворнинг чўзилиши боғланган ва боғланмаган кесимда содир бўлиши мумкин (20.1-расм). 20.1-расм. Теримнинг чўзилиш схемаси: а)-боғланмаган кесимда; б)-боғланган кесимда Боғланган кесим бўйлаб чўзилишда девор қоришма бўйича (1-1) ёки тош-ғишт ва қоришма (2-2 ёки 3-3) бўйича бузилади. Боғланмаган кесимда девор, одатда, тош-ғишт билан қоришманинг горизонтал чокларига туташган жойидаги текислик бўйича бузилади. Бирок, қоришманинг чўзилиш вақтидаги мустаҳкамлик чегараси тош билан қоришма ўртасидаги боғланишдан кам бўлиб колса, унда девор қоришма бўйича бузилиши мумкин. Деворнинг боғланган кесим бўйлаб марказий чўзилиши доиравий резервуарлар, силос миноралари ва бошқа иншоотларни ҳисоблашда, эгилишда чўзилиши эса деворлар ва устунларнинг номарказий сиқилишини ҳисоблашда эътиборга олинади. Баъзи ҳолларда тош девор кесилишга ҳам ишлаши мумкин. Бунда кесилиш боғланган ва боғланмаган кесим бўйлаб ҳам, бўйлаб ҳам содир бўлиши мумкин. Download 48,56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling