- 1. Физик материалшунослик максади ва вазифалари;
- 2. Физик материалшуносликда янги техно логиялар;
- 3. Ўта иссикка ва ўта совукка чидамли материаллар;
- 4. Ўта ўтказувчан (ЎЎ) материаллар.
Физик материалшунослик максади ва вазифалари - Физик материалшунослик (ФМ) одатдаги материалларга физик факторларни таъсир эткизиш йўли билан баркарор, мустахкам, ўта иссикка ва ўта совукка чидамли, иссикликдан химояланувчан, электрутказувчан, ёругликни кучли ютувчан ёки кайтарувчан янги материаллар, ярим ўтказгичлар, диэлектрикларни олиш билан шуғулланади. Демак, ФМ нинг максади ташки физик факторлар: босим, температура, майдои, нурланишнинг моддага таъсирини механик, термодинамик, электромагнетик, оптоакустик, магнитодинамик, ядерномагнетик, пироэлектрик ва х.з. йўналишларда ўрганиш асосида кўзланган физик хоссали янги экзотик, композицион ва шу каби материалларни олишдир.
- Физик материалшуносликнинг вазифаси - янги материалларни олиш бўйича назарий ва амалий тадкдкотларни ривожлантириш, уларни олиш технологияларини такомиллаштириш хисобланади
Физик материалшуносликнинг кимёвий синтездан фарки, бу ерда тайёр кимёвий элемент ёки модда хомашё сифатида кўлланилади. - Физик материалшуносликнинг кимёвий синтездан фарки, бу ерда тайёр кимёвий элемент ёки модда хомашё сифатида кўлланилади.
- Хозирга кадар бир катор нооргаиик: монокристал, поли-кристал ва аморф хамда суюк холдаги ва органик ярим ўтказгич моддалар, иссикка ва совукка чидамли, ўта ўтказгич материаллар олиниб, уларнинг физик хоссалари ўрганилиб, улардан амалиётда фойдаланилмокда. Масалан, германийли ярим ўтказгич материаллардан кремнийли ярим ўтказгич материалларга ўтиш, физик материалшуносликда янги даврни бошлади. Бу, микроэлектроника, ЭХМ, биочиплар, энергия айлаитиргичларнинг янги авлоди, космик материалшунослик ва технологиялар давридир.
- Шуни мамнуният билан таъкидлаш лозимки, бундай мухим сохани риволлантиришда фан тараккиётида бир канча илгарилаб кетган хорижий давлатлар олимлари орасида Ўзбекистонлик физикларнинг (М.Саидов, А.Баходирхонов, С.Зайнобидинов, А.Тешабоев, С.Власов ва бош.) салмокли хиссалари ва эътиборга молик ўрни бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |