«физика» кафедраси


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/32
Sana08.02.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1176509
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
tibbiyotda kollaniladigan lazerlarning optik xususiyatlari.pdf

4. Допплер эффекти усули – қон-томир тизимининг ҳолати ва
томирларда ҳаракатланаётган қон ва бошқа биологик суюқликлар 
ҳаракатланиш тезлиги, заррачалар ўлчами, қон томирлар деворига ёпишиб 
унинг торайи-шига сабаб бўлган ҳолатларни ўрганади ва ангиографик 
операциялар (стентлар қўйиш, шунтирование) ўтказишга асос бўлади. 


75 
5. Лазер масс-спектроскопия усули – биотўқималар сиртига 
йўналтирилган кучли лазер нурлари уни буғ-пар ҳолатига ўтказади ва 
кимёвий таркибини аниқлашга имкон беради.
6. Қон таркибини лазер ёрдамида тахлил этиш анъанавий 
усулларга нисбатан анча юқори аниқликда қон таркибини сифат ва миқдор 
жиҳатдан аниқлашга ва диагностик самарадорликка кенг имкон беради.
Маълумки, кўпгина касалликлар бевосита қон таркибига таъсир этади 
ва асосий таркибий кисмлари (эритроцитлар, лимфоцитлар, тромбоцитлар, 
плазма ва ҳ.қ.) миқдори ўзгариши касалликнинг тури ва унинг қайси клиник 
вазиятда эканлигини аниқ белгилашга имкон беради. 
www.onkodoktor.ru
сайти маълумотларига қараганда Франция олим-
лари бош мия рак ўсимтасини лазер нурланиши ёрдамида даволаганлари 
ҳақида хабар қилишди, яъни, инсониятнинг энг оғир ва ўлимга олиб борувчи 
касалликни даволашди. 
Юқорида келтирилган мисоллар ушбу йўналишнинг аҳоли соғлигини 
сақлашда ўз ўрнига эга эканлигини ва замонавий тиббиёт тизимини лазер 
технологияларисиз тасаввур этиб бўлмаслигини кўрсатади. 
Шу сабабли, тиббий таълимда физика фанларини ўқитишга алоҳида 
эътибор бериш, талабаларга нафақат фаннинг асосий мазмунини бериш, 
балки дарсдан ташқари ва мустақил таълим жараёнида тегишли махсус 
курслар ва таниқли клиникаларда танишув амалиётларини ўтказиш, чет эл 
адабиётлари ва Интернет ахборот ресурсларини мақсадли ўрганиш асосида 
замонавий ютуқлар ҳақида хабардор бўлишларини тақозо этади.
Қайд этиш лозимки, мамлакатимизда лазер технологиялари асосида 
тиббий хизматлар кўрсатиш бўйича марказлашган электрон маълумотлар 
базаси ташкил этилса, аҳолининг ушбу хизматларга бўлган эҳтиёжи, тизим 
ривожи учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналар таъминоти, 
кўрсатилган хизматлар сифати ва сарф-харажатлари ушбу соҳани тезкор 
ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган бўлар эди. 


76 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling