8
6. Тадқиқотнинг мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи:
Тадқиқот бўйича нашрий ва электрон адабиётлар рўйхатини тайёр-
лашда
асосан Интернет тизимидаги
mail.ru
,
yandex
.ru
, google
.com
ахборот
ахтариш тизимлари
имкониятларидан фойдаланилди,
лазер технологиялари
ва тиббиёт соҳалари бўйича махсус сайтлар ва импакт фактори юқори бўлган
илмий журналлардан фойдаланилди.
7. Тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи: мавзу доира-
сида ахборотларни ахтариш, берилган кўрсаткичлар бўйича
уларни тизим-
лаштириш ва шарҳлаш усулларидан фойдаланилди.
8. Натижаларнинг илмий янгилиги ва амалий аҳамияти:
магистрлик диссертация мавзуси назарий характерга эга бўлиб,
нашрий
адабиётлар ва Интернет ахборот ресурсларини ўрганиш асосида
замонавий
тиббиётда лазерлардан фойдаланиш хусусиятлари ва тиббиёт
лазер-
ларининг диагностик ва клиник самарадорлигини ёритишга бағишланган.
Тўпланган маълумотлар ва тақдимот материалларидан университетлар
физика кафедраси юқори курслари ( бўлажак физика ўқитувчилари) ва
тиббиёт муасссасалари талабаларига дарс жараёнида қўллаш тавсия этилади.
9. Магистрлик диссертацияси тавсифи:
-
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ёритилган;
-
1 бобда тиббиёт
лазерлари яратилиш тарихи, асосий хусусиятлари,
даволаш тизимидаги ўрни ва амалий аҳамияти ёритилган;
-
2 бобда тиббиёт лазерлари ишчи кўрсаткичлари ва биотўқималарга
лазер нурланишнинг таъсир механизмлари ёритилган;
-
3 бобда тиббиёт лазерлари клиник амалиётда қўлланилиш соҳалари ва
анъанавий даволаш усулларига нисбатан самарадорлиги ёритилган;
Диссертация якуний қисмида хулосалар ва библиография берилган.