«физика» кафедраси


Магистрлик диссертацияси мавзуси асосланганлиги ва унинг


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/32
Sana08.02.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1176509
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
tibbiyotda kollaniladigan lazerlarning optik xususiyatlari.pdf

1. Магистрлик диссертацияси мавзуси асосланганлиги ва унинг 
долзарблиги: бугунги кунда тиббиётнинг барча соҳаларига лазер 
технологияларининг жадал кириб келиши бўлажак шифокор - талабаларга 
физика таълими жараёнида ушбу йўналиш аҳамиятини, келажакда унинг



янада кучайишини ва жамият учун муҳим иқтисодий-ижтимоий
аҳамиятини тўлиқроқ етказишни тақозо этади. 
Ушбу тадқиқот назарий характерга эга бўлиб, нашрий адабиётлар ва 
Интернет ахборот ресурсларини ўрганиш асосида замонавий тиббиётда
лазерлардан фойдаланиш хусусиятлари бўйича таҳлилий тадқиқот олиб 
бориш ва тиббиёт лазерларининг диагностик ва клиник самарадорлигини 
тегишли мисолларда ёритишга бағишланган.
2. Тадқиқот объекти ва предмети: тиббиёт соҳасида лазер техно-
логияларининг ўрни ва аҳамияти, ривожланиш истиқболлари. 

3. Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари: лазер технологияларининг 
тиббиётда қўлланиш тарихини ва даволаш самарадорлигини ўрганиш
асосида бўлажак шифокорларда ушбу соҳага касбий қизиқиш уйғотиш. 
4. Илмий янгилиги: биринчи марта ўзбек тилида тиббиёт лазер-
ларининг яратилиш тарихи, соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшган олимлар ва 
шифокорлар ҳақида маълумотлар, Ўзбекистон Республикаси шароитида 
тиббиёт лазерларидан асосан хусусий клиникаларда фойдаланилаётлиги ва 
аҳоли учун қишлоқ даволаш масканларида лазер қурилмалар таъминоти ва 
улардан самарали фойдаланиш зарурати кўрсатилган.
5. Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари:
- тиббиётда лазер технологияларини қўллаш тарихини ёритиш; 
- тиббиёт лазерларининг қўлланилиш соҳаларини ва клиник 
самарадорлигини мисолларда ёритиш; 
- Ўзбекистон Республикаси тиббиёт тизимида лазер технологиялари-
дан фойдаланиш ҳолати ва ривожланиш истиқболларини ёритиш; 
- тиббиёт лазерларининг иш принципларини ва турларини 
касалликлар кесимида мисолларда ёритиш; 
- бўлажак шифокорларда тиббиёт лазерлари ва технологиялари 
истиқболи ҳақида маълумот бериш ва касбий қизиқишини ошириш ва ҳ.қ. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling