Fizika laboratoriya xonasidagi asbob va jixozlar va ularning belgilanishi
Download 248.5 Kb.
|
Laboratoriya xonasi asboblari
11. Мавзуни ўтиш учун фойдаланилган манбалар рўйхати, ДТС, Дастур, адабиётлар (асосий, қўшимча)
Изоҳ: ўкитувчи дарснинг хронологик харитасига мавзунинг мазмунидан келиб чиккан ҳолда, ҳамда янги педагогик технология усулларидан фойдаланиш жараёнида ўзгартиришлар киритиши мумкин, лекин тахминан дарс босқичларида вақт тақсимотини режалаштириш юқоридаги тартибда амалга оширнлиши мақсадга мувофиқдир. 12. Ўкитувчи учуи адабиетлар: А) асосий; Б) кўшимча. Дарс босқичларининг мазмуни 1. Ташкилии қисм: Ўкитувчининг ўқувчилар билан саломлаштириш давоматни текшириш, ўкув хонасининг тозалигини текшириш, ўкувчиларни машгулотга тайерлигини (иш жойи, ташқи кўриниши). 2.Уқитувчининг кириш сузи: Бу боскичда, ўқтувчи ўтиладиган янги мавзу номи, дарс ўтиш режаси билан ўкувчиларни таништиради. Ўқитувчи ўқувчилар диқкатини янги мавзуга жалб этиши ва уларни дарсни ўзлаштиришига тайёрлаши керак (укувчиларни мавзусига, йилга, Ватанимиз ва хорижий давлатларидаги янгиликлар билан таништириш). 3.Ўкувчиларни билимини текшириш: Ву босқичда ўқитувчи машгулот мавзуси мазмунидан келиб чиққан ҳолда янги педагогик технологиялар асосида ўтилган мавзу бўйича ўқувчилар ўзлаштирган билимларини қуйидаги сўров усулларидан фойдаланган ҳолда аниклаши керак: фронтал сўров; якка саволлар; тест саволлари; муаммоли вазият саволлари; савол жавоб хариталари; крассвордлар ечиш ва ҳоказолар. Ўқитувчи ўкувчилар ўзлаштирган билимлари бўйича изоҳ бериб хулосасини ўкувчиларга етказиши лозим. Укувчилар билимини аниклашда купрок укувчиларга эркинлик фикрни изохлаш учун шароит яратиш, яъни укувчини тинглаш. 4. Мавзуни тушунтириш. Бу босқичда ўқитувчи ўқув дастурига асосланиб, ўқувчиларга керакли билим доираси бўйича мавзуни тушунтиради. Уқувчилар жавобидаги камчиликларни тулдиради. Изоҳ: Мавзуни тушунтиришда иннавацион ва янги ахборот технологияларидан фойдаланиб, ўқувчилар ҳамкорлигида фикрлаш учун йўлланмалар бериб, ишлаш лозим. 5. Мавзуни мустаҳкамлаш: Ву боскичда ўқитувчи ўқувчиларнинг билим доирасини кенгайтириб, мавзуни мустаҳкамлаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиши мумкин: Фронтал саволлар бериш; Якка саволлар бериш; Тарқатма саволлар; Муаммоли масалалар; Кроссвордлар ечиш; Мавзу буйича видео тасма булса шу тасма оркали мавзуни керакли кисмларини укувчиларига курсатиш ва ҳоказо Дарс якуни: Укитувчи ўтилган мавзу бўйича тушунмаган саволларга жавоб бсради, дарсни мустаҳкамлашдаги ўқувчилар жавобини муҳокама қилиб, ўқувчилар билимини баҳолайди ва дарсни якунлайди. 6. Уйга вазифа: Келгуси машгулот мавзуси, режаси берилади. Ўкитувчи қайси адабиётлардан фойдаланиш, уларнинг бетлари, кучли ва кучсиз ўқувчилар учун алоҳида адабиётлардан фойдаланиш зарурлигини, дафтарга езма равишда ёзиб келадиган вазифалар ва бошқа уйда бажариладиган топширикларни айтади ва кўрсатмалар беради. Мавзуни яхши узлаштирмаган укувчиларга шу мавзудан кроссворд, реферат, сурок саволлар тузиб келиши топширилади. Download 248.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling