Импулс моменти проекциянинг фақат 2l +1 қийматларини қабул қилади
n ва 𝑙 квант сонлари электрон булутининг шакл ва ўлчамларини характерлайди, m квант сони эса фазодаги электрон булутининг ориентациясини характерлайди. Орбитал квант сонининг ҳар хил қийматларига мос келадиган ҳолатлар импульс моментининг қийматлари билан фарқланадилар. Атом физикасида 𝑙 нинг ҳар хил қийматларига тўғри келадиган электрон ҳолатлари қуйидагича белгиланади: 𝑙 = 0, ҳолатда бўладиган электрон S – электрон (S - ҳолатдаги) деб аталади, 𝑙 = 1, P – ҳолат 𝑙 = 2, D – ҳолат 𝑙 = 3, ƒ – ҳолат, ва ҳ.к. Электрон спини Электрон фазодаги ҳаракатига боғлиқ бўлмаган, импулснинг хусусий механик моментига — (S) спинга эга.
Спин, механик моментга ўхшаш, қуйидагича квантланади:
Z белгиланган йўналиш учун хусусий момент проекциялари
mS— магнит спин квант сони қуйидаги иккита қийматга эга
Паули принципи Квант механикасининг асосий қонунларидан бири бўлган Паули принципига асосан, берилган атомда n, 𝑙 , m, s бир хил квант сонлари мажмуасига эга бўлган иккита электрон мавжуд бўлмайди.
Ярим спинли заррачалар (электронлар, протонлар ва нейтронлар) анти -симметрик тўлқин функциялар билан ифодаланадилар ва Ферми – Дирак статистикасига бўйсунадилар: бундай заррачалар фермионлар деб аталади.
Нол ёки бутун сонли спинли заррачалар (π – мезонлар, фотонлар) симметрик тўлқин функциялар билан ифодаланадилар ва Бозе – Эйнштейн статистикасига бўйсунадилар: бундай заррачалар бозонлар деб аталади.
Квант физикасида масса, электр заряди, спин ва б. каби бир хил хусусиятга эга бўлган заррачалар ўхшаш заррачалар ҳисобланади.
Ўхшаш заррачаларни фарқ қилиб бўлмаслик принципи: тажрибада уларни бир - биридан фарқ қила олмаслик.
Do'stlaringiz bilan baham: |