Физика маърузалари
-маъруза Айлана бўйлаб нотекис ҳаракат
Download 0.79 Mb.
|
534e334838ad7
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тавсия этилаётган адабиётлар
- Маъруза матни
10-маъруза
Айлана бўйлаб нотекис ҳаракат Маъруза режаси: Айлана бўйлаб нотекис ҳаракатда тезланиш. Ўртача ва оний тезланишлар графиклари. Нормал ва тангенциал тезланиш. Тавсия этилаётган адабиётлар: Матвеев А.Н. Механика и теория относительности, М. Высшая школа, 1986, 42 - 49 б. Дж. Орир. Физика, - М, Мир, 1981, 45 - 50 б. Стрелков С.П. Механика. Т., «Ўқитувчи», 1977, 34 - 44 б. Маъруза матни Реал шароитларда жисмларнинг ўзгармас тезликли ҳаракати жуда кам учрайди. Ҳаракатни тўлиқ тавсифлаш учун тезлик ўзгаришини баҳолаш лозим. Жисмнинг тезлиги фазода ва вақтда ўзгаради. Бу ўзгаришларнинг қайси бири муҳимроқ ҳисобланади? Гениал механик Г. Галилей тезликнинг вақт бўйича ўзгариши (тезланиш)ни танлади ва фаннинг ривожланиши бунинг тўғри эканлигини кўрсатди.Жисмнинг оний тезланиши тезлик элементар ўзгаришининг шу ўзгариш юз берган вақтга нисбатига тенг: , (1) Умумий ҳолда тезлик модуль жиҳатдан ва йўналиш жиҳатдан ўзгариши мумкин. Ҳаракатланаётган нуқтанинг бир-бирига яқин бўлган иккита ҳолатини кўриб чиқайлик. Нуқта тезлиги ўзгаришини тезликлар учбурчаги ёрдамида топамиз (1-расм). Бу ўзгаришни (2) ёки уринма тезликнинг ўзгариши ва нормал тезликнинг ўзгариши йиғиндисидан иборат деб тасаввур қилиш мумкин. Тезланиш эса , (3) ва тезланишнинг модули (4) га тенг. t вектор 1 нуқтада траекторияга ўтказилган уринма бўйича йўналган ва тезлик модули ўзгаришини характерлайди. вектор эса траекторияга ўтказилган нормал бўйича марказга томон йўналган ва тезланиш вектори йўналишининг ўзгаришини характерлайди. Бу тезланишлар мос равишда уринма (тангенциал) ва нормал (марказга интилма) тезланиш деб аталади. Траекториянинг ихтиёрий нуқтасида v вектор уринма бўйлаб йўналади ва тезликнинг йўналиши доимо ўзгариб туради, модули эса ўзгармас бўлади. Ҳаракатланаётган нуқтанинг нормал тезланиши , (5) га тенг бўлади. Нормал тезланиш вектори аn ҳамма вақт тезлик вектори v га перпендикуляр йўналган бўлади. Агар нуқта айлана бўйлаб нотекис ҳаракат қилаётган бўлса, у ҳолда модули вақт бўйича ўзгарувчи тангенциаль (уринма) тезланиш юзага келади: , (6) Ҳаракат текис тезланувчан бўлганда тангенциал тезланишнинг йўналиши тезлик йўналиши билан мос тушади, текис секинланувчан ҳаракатда эса улар қарама-қарши йўналган бўлади. Айлана радиуси ўзгармас бўлгани учун, бу тезланишнинг модули , (7) га тенг бўлади. Бурчак тезликнинг вақт бўйича ўзгаришини характерловчи катталик , (8) айланаётган нуқтанинг бурчак тезланиши деб аталади. Бурчак тезланишнинг бирлиги – рад/с2. Шу билан биргаликда, бу ҳаракатда нормал тезланиш ҳам мавжуддир. Тўлиқ тезланиш эса (9) га тенг бўлади. Саволлар: Тезликлар учбурчагидан уринма ва нормал тезликлар ўзгаришларини кўрсатинг. Тангенциал ва нормал тезланишларнинг моҳияти ва фарқини тушунтиринг. аn ва аt векторларнинг тезлик векторига нисбатан йўналишини кўрсатинг. Бурчак тезланиш деб нимага айтилади? Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling