Физика-математика факультети физика кафедраси


АМАЛИЁТ КУНДАЛИГИНИ ЮРИТИШ


Download 290.42 Kb.
bet9/15
Sana19.01.2023
Hajmi290.42 Kb.
#1100334
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
Педагогик амалиёт(услубий-кулланма)

АМАЛИЁТ КУНДАЛИГИНИ ЮРИТИШ
Талабанинг амалиётини ўтганлигини тасдиқловчи асосий ҳужжат - кундалик дафтари ҳисобланади (4,5-илова).
Кундаликда амалиётнинг хар бир кунида бажарилган ишларининг тавсифи берилади. Бундан ташқари талабаларнинг қайси ишларда қатнашганлиги тўғрисида тўлиқ маълумот берилади. Кундаликдаги ёзувлар аниқ шаклда олиб борилиши керак ва амалиёт раҳбарлари томонидан текширилиб турилади. Кундаликда таълим муассасалари томонидан талабанинг ишига тавсифнома ёзилади ва муҳр билан тасдиқланади.
АМАЛИЁТ ХИСОБОТИ МАЗМУНИ
Амалиёт бўйича хисобот топшириш учун талаба томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади.

  1. Амалиётнинг ҳар бир кунида бажарилган ишлар тўғрисида маълумоти бўлган кундалик дафтар.

  2. Таълим муассасаси томонидан тасдиқланган тавсифнома.

  3. Таълим муассасаси томонидан бажарилган ишларга баҳо қўйилган ҳисобот (ҳисобот хажми 25-30 бетдан иборат бўлган А4 форматли варақлардаги матндан иборат бўлиши керак).

ҲИСОБОТ ТАЙЁРЛАШ УЧУН ЙЎРИҚНОМА:


Ҳисобот талабанинг педагогик амалиёт давомида бажарган барча ишларини ифодаловчи хужжат ҳисобланади. У ёзма ҳолида топширилади ва кафедра томонидан тайинланган ҳайъат олдида ҳимоя этилади. Ҳайъат таркибига амалиёт раҳбарларидан ташқари мактабда тайинланган амалиёт раҳбарлари, касбий педагогика, касбий психология ва махсус фанларни ўқитиш методикаси ўқитувчилари ҳам таклиф этилади. Ҳисоботда талабанинг педагогик амалиётни яхшилаш мақсадида киритган таклифлари ҳам кўрсатилиши мумкин.


Қуйида ҳисоботда қандай ҳужжатлар тайёрланиши кераклиги тартиб билан
кўрсатилган:

  1. Талабанинг амалиёт ўташи тўғрисида ОТМ томонидан чиқарилган буйруқдан кўчирма;

  2. Ҳамкорлик шартномасидан нусха.

  3. Бириктирилган гуруҳда олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар режасидан кўчирма;

  4. Ўтказилган тарбиявий соат сценарийси;

  5. Бириктирилган гуруҳ жамоасига, ҳамда гуруҳдаги актив ва пассив талабалар учун алоҳида тавсифномалар;

  6. Мактаб ёки услубий кенгаш миқёсида ўтказилган маънавий тадбирнинг сценарийси;

  7. Қўлланмада кўрсатилган наъмуна асосида кузатилган дарслар таҳлили;

  8. Физика йўналиши бўйича ўтиладиган фанларнинг календар-мавзуий режалари;

  9. Ўтилган дарсларнинг ҳужжатлари:

а) дарс режаси;
б) дарс конспекти;
в) дидактик материал наъмуналари(кўргазмали материал, тарқатмали материал, ўйин сценарийлари);

  1. Ўтказилган очиқ дарснинг ҳужжатлари:

а) дарснинг кенгайтирилган сценарийси;
б) очиқ дарсни кузатувчилар рўйҳати;
в) очиқ дарснинг таҳлилидан кўчирма;

  1. Амалиёт натижалари бўйича талабанинг хулосаси;

  2. Кундалик(4,5 -илова);

ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ФИЗИКА-МАТЕМАТИКА ФАКУЛЬТЕТИ « ФИЗИКА» КАФЕДРАСИ



Урта умумтаълим мактаби, академик лицей ва касб-ҳунар коллежида ўтказилган педагогик амалиёти якунлари бўйича



ҲИСОБОТ


Бажарди:
5140200 – физика таълими йўналишининг курс гуруҳ талабаси

Текширди:

Касб-ҳунар коллежи томонидан тайинланган раҳбар 201 йил.
Тасдиқлади: (имзо)
Касб-хунар коллежи раҳбари 201 йил.
Қабул қилди: (Имзо, муҳр)
Физика кафедраси томонидан тайинланган раҳбар
“ ” 201_ йил.
(имзо)

ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


ФИЗИКА-МАТЕМАТИКА ФАКУЛЬТЕТИ
« ФИЗИКА» КАФЕДРАСИ

ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТ” БЎЙИЧА КУНДАЛИК ДАФТАР



Бажарди:
5140200 - физика таълими йўналишининг курс гуруҳ талабаси

Текширди:

Мактаб томонидан тайинланган раҳбар 201_ йил.
Тасдиқлади: (имзо)
мактаб раҳбари 201 йил.
Қабул қилди: (имзо, муҳр)
Физика кафедраси томонидан тайинланган раҳбар
“ ” 201_ йил.
(имзо)

КУНДАЛИК ЖАДВАЛИ



Сана

Талаба томонидан бажарилган бир кунлик ишнинг мазмуни ва тавсифи

Раҳбар имзоси






















Download 290.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling