Физика-математика факультети физика кафедраси


Download 290.42 Kb.
bet1/15
Sana19.01.2023
Hajmi290.42 Kb.
#1100334
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Педагогик амалиёт(услубий-кулланма)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ





ФИЗИКА-МАТЕМАТИКА ФАКУЛЬТЕТИ


ФИЗИКА КАФЕДРАСИ

Педагогик амалиётни ўтказиш бўйича




услубий қўлланма


Термиз- 2019 йил
Ушбу услубий қўлланмада 5140200-Физика таълими йўналишининг 4-босқич талабаларининг назарий билимларини педагогик амалиётни ўташ даврида фойдаланиш ҳамда дарс ўтиш, дарсни кузатиш, дарсни ўтиш режаси, дарс таҳлили, кундалик тўлдириш ҳамда амалиёт бўйича умумий ҳисобот ёзиш юзасидан маълумотлар ўрин олган.
Тузувчилар: «Физика » кафедрасининг катта ўқитувчиси Ниёзова О.А
«Физика » кафедрасининг катта ўқитувчиси Турсунов А.И
Тақризчилар: «Физика» кафедраси профессори, ф.м.ф.д. Саидов Ч.С
«Физика» кафедраси доценти ф.м.ф.н. Бобомуродов .К.Х
Ушбу -услубий қўлланма Физика кафедраси йиғилишининг 2019 йил ___- __________ ___- сонли йиғилиши қарори билан Физика-математика факультети кенгашида тасдиқлашга тавсия қилинган.
Ушбу услубий қўлланма физика-математика факультети кенгаши йиғилишининг 2019 йил ____- _ ____ ___- сонли йиғилиши қарори билан тасдиқланган ва нашрга тавсия қилинган.


Ўқув услубий кенгаш раиси : Ў. Ахмедов

Сўз боши
Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритиб, жаҳоннинг ривожланган давлатлари қаторидан ўзининг муносиб ўрнини эгаллаши сари дадил қадамлар билан илгарилаб борар экан, шубҳасиз, шу мустақилликка ва унинг порлоқ истиқболини таъминловчи инсон омилларининг аҳамияти тобора ортиб бораверади. Шунинг учун ҳам, мустақиллигимизнинг илк дамлариданоқ, республикамиз ҳукумати томонидан мутахассислар тайёрлаш, ёшларга тегишли таълим-тарбия бериш масалаларига алоҳида эътибор бериб келмоқда, Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг сессиясида (1997 йил 29 августь) «Таълим тўғрисида» ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» нинг қабул қилиниши ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар бунга яққол мисол бўла олади.
5140200- физика таълими соҳасида бакалавр бўйича ўқув режа асосида ташкил этиладиган педагогик амалиёти «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларига ҳамда Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 30 октябр 305- сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёти хақида»ги Низомга мос келади.
Умумий урта таълим мактабларида тарбиявий ишларни ташкил этишни: махсус фан ўқитувчиларининг дарсларини кузатиш ва таҳлил қилишни, дарсга керакли ўқув-меъёрий хужжатларни тайёрлашни, дарсга керакли дидактик воситаларни таъминлашни, ўқитишнинг усуллари ва замонавий педагогик технологияларни, дарс ўтишда кўргазмали техник воситаларни педагогик-психологик имкониятларини, тарбиявий ишларни ташкил қилишни, ўқитишнинг усуллари ва замонавий педагогик технологияларни дарс жараёнига қўллашни, олинган назарий ва амалий билимларни педагогик фаолиятида қўллай олишни, касбий фанлардан дарс ўтишни, мактабларда ўқув-тарбиявий ишларни ўтказишни, кадрлар тайёрлаш миллий моделини ҳаётга жорий қилишни, педагогларнинг бой тажрибаларини ўрганиб замонавий, ижодий-маҳсулий сифатларини ўзларида шакллантириш ишларини олиб борадилар.
Талабалар педагогик амалиётини касбий педагогика, касбий психология ва мутахассислик фанларидан билимларига таянган ҳолда Сурхондарё вилоятининг бир қатор умумий урта таълим мактаби, академик лицейларида ўтказадилар.
Амалиёт давомида улар дарсларни ташкил этиш, уни ўтказиш, гуруҳ билан ишлаш, дарсларни педагогик ва психологик жиҳатдан таҳлил қилиш, ўқитиш йўлларини, услубларини, шаклларини ўрганадилар. Ўқув тарбиявий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этадилар.



Download 290.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling