Шнекли қуритгичлар. Бундай қуриткич қўш кобиқли цилиндрсимон шнекли камерадан иборат. Аппарат бир неча секциядан ташкил топган бўлиши мумкин. Аппарат ичидаги шнек ўрамларининг юзалари перфорация қилинган, қадамлари эса чапдан унгга қараб камайиб боради.
Цилиндрсимон корпуснинг пастки қисми ҳам перфорация қилинган. Ички қобиқ юзаси корпуснинг периметри бўйлаб 30 .. 35% ни, ташқи қобиқ эса 60 ... 70% ни эгаллайди. Ташқи қобикқа иситувчи агент (масалан, сув буғи) берилади. Ички қобиққа эса қўритувчи агент (хаво оқими) юборилади. Иситувчи агент ёрдамида ички қобиққа берилаётган ҳаво оқими қиздирилади ҳамда қуритиш камерасида тегишли ҳарорат режими ушлаб турилади.
Нам материал таъминлагич орқали аппаратга берилади, сўнгра шнек ёрдамида бир текисда чапдан ўнгга қараб ҳаракат қилади. Камеранинг пастки қисмидаги тўр орқали исиган ҳаво оқими материал қатламидан ўтади. Ҳаво оқими маълум тезлик билан берилади. Шнекнинг айланма ҳаракати ва Ҳчво оқимининг тезлиги таъсирида материал цатлами бир оз кенгайтирилган ҳолатга келтирилади. Материал билан қуритувчн агент ўртасидаги контактни яхшилаш учун шнек ўрамларнинг юзалари перфорация қилинган. Шнек ўрами қадамининг бир оз камайиб боришн аппаратнинг материал билан тўлиш
коэффициентини оширади (12расм). Шнекли қуриткич бир қатор афзалликларга эга: 1) аппарат жуда оддий тузилишга эга; 2) процесс бир оз кенгайтирилган қатламда олиб борилганлиги сабабли қуритишнинг тезлиги анча катта; 3) шнекнинг айланишлар сонини ўзгартириш орқали аппаратнинг иш унумини бошқариш мумкин; 4) қуритиш жараёнини бир текисда олиб бориш имконияти бор.
12-расм. Толали материалларни қуритадиган шнекли аппарат:
1 - корпус; 2- перфорацияли тўр; 3- перфорацияли шнек; 4, 5- ички ва ташқи қобиқ; 6- материал бериладиган қурилма; 7- туширувчи тешик; 8- ишлатилган ҳаво чиқадиган штуцер.
Do'stlaringiz bilan baham: |