Физика-математика факультети
Топинамбур (ер ноки) илдизмевасини қуритиш жараёнининг замонавий усуллари
Download 228.15 Kb.
|
19,11 Homidov Jamshidbek word
1.3. Топинамбур (ер ноки) илдизмевасини қуритиш жараёнининг замонавий усуллари
Топинамбур дунё деҳқончилигида кенг тарқалган энг муҳим, ем-хашак, озиқ-овқат, целлюлоза-қоғоз-картон, фармацевтика саноати учун хомашё экинларидан биридир. Топинамбурнинг ватани Шимолий Америка ҳисобланиб, уни эрамиздан олдинги IX асрда америкалик ҳиндулар билишган ва фойдаланганлар, у ерда ҳозир ҳам бу ўсимликни ёввойи шакллари учрайди. Топинамбур тарқалган минтақалар Шимолий Америкадан бошланиб Жанубий Америкагача чўзилган (В.Лехнович, 1970). Бу экин Шимолий Америкадан Европага Америка қитъаси кашф этилгандан кейин келтирилган. Европада топинамбур жуда тез тарқала бошлаган. Европага уни 1605 йилда французлар олиб келишган. Топинамбурни Францияга Бразилия ҳиндуларининг ”Топинамба” қабиласи вакиллари Лескарбо экспедицияси таркибида ўзлари билан олиб келишган. Кейинчалик бу экин Парижда қабила номи шарафига топинамбур номи билан аталган. Бу ердан топинамбур Европанинг ғарбида жойлашган мамлакатларга кейинчалик Болтиқ бўйига ва Хитойга тарқалган. Топинамбурнинг қизил рангли тугунакларга эга бўлган шакллари, линиялари дастлаб Римда 1616 йилда, сўнгра 1632 йилда Германияда ўстирила бошлаган. Ҳозирда бу экин айниқса Франция, Венгрия, Полъша, Скандинавия давлатларида жуда кенг тарқалган. Ўзбекистон ҳамда Россияга топинамбур Германиядан шунингдек, айрим адабиётларда Хитойдан Қозоғистон орқали кириб келгани ва тарқалгани ҳақида маълумотлар учрайди. Ўзбекистонда топинамбур «ер ноки» деб юритилади. Туркияда «эралмаса», яъни ер олмаси деб номланса, Германияда «Эрдапфелс», Бразилияда “Яланғоч” (голые), Россияда «Земляная груша», Қозоғистонда «Хитой картошкаси» деб аталади. ХIX асрлардан бошлаб топинамбурдан Россияда доривор ўсимлик сифатида юрак ҳасталикларини даволашда фойдалана бошланган. ХХ асрнинг ўрталарига келиб А.А. Валягин тарғиботидан сўнг уни ҳосилдор, совукка чидамли, кам меҳнат талаб этадиган сабзавот экин сифатида етиштирила бошланди. Ҳозирда уни 190 ҳилдан ортиқ навлари бўлиб улардан “Киевиский белый”, “Красный”, “Патот”, “Майкопский”, “Белый”, “Скороспелка”, “Волжский-2”, “Вадим”, “Ленинградский” ва “Интерес” каби навлари экилиб келинмокда. Ўзбекистонда эса ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институтида қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Рўза Мавлянова томонидан “Файз барака” ва “Мўжиза” навлари яратилиб, Республикамизни турли вилоят шароитларида юқори самара бериб келмокда. Шу кунгача юртимизда бу экин кичик-кичик илмий текшириш майдонларида, кўпгина оила томорқаларида картошка гул номи билан ўстириларди. Кунгабоқарга ўхшаган пояси ва кичик саватчалари билан кўпгина жойларда декератив гул сифатида экилади. Ер нокни “200 касал дориси" дeб аталиши бежизга эмас, дорихоналарда сотиладиган ер нок концeнтрати, озуқа инулин прeпаратлари қуйидаги касалликларни даволашда ишлатилади: полиартрит, атeросклeроз, гипeртония, тахикардия, юрак ишeмик касали, тромбофлeбит, анeмия (камқонлик), шамоллаш касаллари, систит, пиeлонeфрит, хроник гастрит ва мэда-ичак язва касали, ич қотиши, интоксикасия, остeохондроз, радикулит, подагра, ҳуснбузар тошма, йирингли яралар, фурункулeз. куйганда, космeтик нуқсонларда (тeри қуруқлиги, қуришган, ажинлар). Ер нок асосидаги озиқ-овқат ва қўшимчалари организмнинг иммунитeтини оширади, мeҳнат қобилиятини ошириб, стрeсс ҳолатини олдини олади, интоксикасия (заҳарланганда) ва нурланганда организмнинг рeабeлeтациясига ёрдамлашади. Россияда сотилаётган инулин ва ер нок консeнтрати прeпаратлари қонда шакарни ҳамда липопротeид, холeстeрин, триглицeридни ҳам озайтиради, углeвод ва ёғ алмашинишини тартибга солиб, антитоксик таъсири сабабли организмни захарланишдан сақлаш ҳусусиятига эга. Download 228.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling