Физика-математика факультети


-расм. Л.Рамзин томонидан таклиф қилинган. I - х диаграммаси


Download 228.15 Kb.
bet6/21
Sana14.04.2023
Hajmi228.15 Kb.
#1357328
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
19,11 Homidov Jamshidbek word

1-расм. Л.Рамзин томонидан таклиф қилинган. I - х диаграммаси
Тўйинмаган нам ҳаво қуритувчи агент сифатида ишлатилади. Температура 99,4 0С га етганда тўйинган буғнинг босими ўзгармас барометрик босим қиймати (Р = 745 мм.сим.уст.) га тенг бўлиб қолади. I - х диаграммаси ёрдамида нам ҳавонинг исталган иккита параметри бўйича унинг ҳолатини белгиловчи нуқта (м-н, А нуқта) топилади, сўнгра бу нуқта
ёрдамида нам ҳавонинг қолган параметрларини аниқлаш мумкин.
Сув буғининг парциал босими чизиғи диаграмманинг пастки қисмига жойлаштирилган. Агар диаграмма нам ҳавонинг ҳолатини белгиловчи нуқта маълум бўлса, сув буғининг парциал босими қийматини аниқлаш мумкин.
I = х диаграммасида нам ҳаво билан боғлиқ бўлган исталган жараёнларни тасвирлаш мумкин. Нам ҳавони иситиш. Нам ҳавони сиртий иссиқлик алмашиниши аппаратларида иситиш пайтида ҳавонинг намлик сақлаши ўзгармайди, шу сабабли ҳавони иситиш жараёни х=const чизиғи билан ифодаланади.
Ҳавонинг дастлабки ҳолати А нуқта билан белгиланади, унинг температураси т0, энтальпияси И0 ва нисбий намлик х0. Иситиш жараёни АВ чизиқ билан ифодаланади. Юқоридаги расмдан кўриниб турибдики, иситиш пайтида ҳавонинг нисбий намлиги камаяди.
Агар ҳавонинг дастлабки ҳолати А нуқта билан белгиланса, уни сиртий иссиқлик алмашиниш қурилмасида (совиткичда) совитиш жараёни ҳам х=const чизиқ билан ифодаланади. Совитиш пайтида ҳавонинг нисбий намлиги ортиб боради. С нуқта ҳавонинг нисбий намлиги х=100 % бўлади. (2-расм).
Совитиш жараёни яна давом эттирилса, сув буғларининг конденсацияланиши бошланади. В нуктага тўғри келган температура шудринг нуқтасининг температураси t2 деб аталади. Ҳавонинг ўта совитилиши пайтида ундан ортиқча намлик ажралиб чиқади, бироқ нисбий намлик ўзгармайди. Ҳавонинг ўта совитиш жараёни ВС чизиқ бўйича боради. С нуқтага тўғри келган температура t3 ва энтальпия I3 диаграмма бўйича топилиши мумкин. Қаттиқ материал ва нам ҳаво ўзаро таъсир эттирилганда асосан икки хил жараён содир бўлади:
қуритиш (материалдан намликнинг десорбцияланиши, агар Рм > Рҳ);
намланиш (намликнинг материа томонидан сорбцияланиши, агар Pм< Pх; бу ерда Рм - буғнинг материал юзасидаги парциал босими, Рҳ - буғнинг ҳаво ёки газдаги парциал босими).
Қуритиш пайтида Рм нинг қиймати камаяди ва Рм = Рҳ чегарасига яқинлашиб боради. Бундай ҳолат динамик мувозанат ҳолати деб аталади, материалнинг бу мувозанат ҳолатига тўғри келган намлиги мувозанат намлик дейилади.





Download 228.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling