Физика-математика факультети


Мева-сабзавотларнинг қуритиш қурилмаларини ишлаш принципларини таққослаш


Download 228.15 Kb.
bet8/21
Sana14.04.2023
Hajmi228.15 Kb.
#1357328
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
19,11 Homidov Jamshidbek word

1.2. Мева-сабзавотларнинг қуритиш қурилмаларини ишлаш принципларини таққослаш
Ҳозирги вақтда қуритилган мева – савзавотлар, доривор гиёҳлар, гўшт ва балиқ маҳсулотларини табиий ва суньий усуллар билан ҳар хил ускуналарда тайёрланади.
Қуритиш ускуналарининг тузилиши-Саноатда турли типдаги қуритиш ускуналари ишлатилади. Қуриткичлар бир-биридан турли белгилари билан фарқ қилади. Нам материалга иссиқлик бериш усулига кўра ускуналари конвектив, контактли ва бошқа турдаги қуриткичларга бўлинади. Иссиқлик ташувчи сифатида ҳаво, газ ёки буғ ишлатилиши мумкин. Қуритиш камерасидаги босимнинг қийматига кўра атмосферали ва вакуумли қуриткичлар бўлади. Жараённи ташкил қилиш бўйича даврий (шкафли, камерали) ёки узлуксиз (тасмали, туннелли, валли, барабанли, сочувчан) равишда ишлайдиган қуриткичлар мавжуд.
Конвектив қуриткичларда материал ва қуритувчи агент бир-бирига нисбатан тўғри, қарама-қарши ёки перпендикуляр ҳаракат қилиши мумкин. Қуритилиши лозим бўлган материал донасимон, чангга ўхшаш, пастасимон ёки суюқ ҳолда бўлади.
Қуритувчи агентнинг босимини ҳосил қилиш учун табиий ёки мажбурий циркуляция ишлатилади. Донасимон материаллар ишлатилганда қатлам зич, кенгайтирилган, мавҳум қайнаш, фонтан ҳосил бўлиш каби ҳолатларда бўлади. Қуритувчи агент буғ, иссиқ сув, олов билан ишлайдиган калориферларда ёки электр токи ёрдамида иситилади.
Қуритиш жараёнининг ҳар хил вариантларидан кенг фойдаланилади: ишлатилган қуритувчи агентни аппаратдан чиқариб юбориш, қуритувчи агентдан такрор фойдаланиш, қуритувчи агентни қуритиш камералари оралиғида қиздириш, қуритувчи агентни қуритиш камераларига бўлиб бериш, қуритувчи агентни қуритиш камерасида қўшимча равишда қиздириш, ўзгарувчан иссиқлик майдонидан фойдаланиш (иссиқ ва совуқ ҳавони материал қатламига кетма-кет алмаштириб бериш) ва ҳоказо.
Конструктив тузилишига кўра қуритиш аппаратлари ҳар хил бўлади. Саноатда шкафли, камерали, коридорли (тунелли), шахтали, барабанли, трубали, шнекли, цилиндрсимон, турбинали, наскадли, каруселли, конвейерли, пневматик, сочиб берувчи ва шу каби бир қатор қуриткичлар ишлатилади.

Download 228.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling