Физиотерапияда ҳамширалик иши” Малака ошириш ўқув гурухлари учун


Гальванизация муолажасини утказиш Бурун шиллик пардасига таъсир (интраназал таъсир)


Download 108.83 Kb.
bet10/13
Sana04.02.2023
Hajmi108.83 Kb.
#1165611
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
физиотерапия амалий

23. Гальванизация муолажасини утказиш Бурун шиллик пардасига таъсир (интраназал таъсир).

Максад: даволаш максадида
Бажариладиган боскичлар:
1. Аппаратнинг ишчи холатини текшириш
2. Физиологик эритма билан намланган прокладкани олиш
3. Беморни кушеткага уткизилади
4 Икки тармокли бурун электродларини пахтали тампонлар билан ураб бурун
йулларига имкон даражасида ичкарирок киргизилади ва аппарат клеммасига уланади
5. Иккинчи электрод анод булса у холда у
умуртка поFанасининг юкори буйин сохасига, агар катод булса у холда умуртка поFанасининг пастки буйин сохасига жойлаштирилади.

6. Аппаратни ёкиш


7. Беморнинг сезувчанлигини инобатга олиб, регулятор ёрдамида ток кучини - дозасини аниклаш
8. 10-15-20 минутга колдириш
9. Муолажа вакти тугагач регулятор стрелкасини «0»гача олиб бориш ва аппратни учириш
10. Электродларни ва прокладкаларни олиш, беморга кетишга рухсат бериш

24.Тана ҳароратини ўлчаш
Ҳаракат алгоритми:
Қўл ювилади ва қуритилади.
Тайёрланади: тиббий термометр, сочиқ, ҳарорат дафтари, зарарсизлантирувчи эритма солинган идиш (1% ли хлорамин эритмаси)
Беморга муолажа ҳақида ма’лумот берилади.
Бемор қулай вазиятда ётқизилади.
Термометр олинади ва симоб устуни силкитиб туширилади.
Термометр қўйиладиган соҳа кўздан кечирилади ва сочиқ билан қуруқ қилиб артилади.
Термометр тери бурмасига қўйилади. Бунда термометрдаги симоб резервуари баданга тегиб туриши керак.
10 дақиқадан сўнг термометр олинади.
Термометрдаги кўрсатгич аниқланади.
Термометр кўрсатгичи ҳарорат дафтарига қайт қилинади.
Термометр симоб устуни пастга тушгунча силкитилади.
Термометр зарарсизлантирилади.
Ҳарорат варақасига қайд қилинади.
Термометрни зарарсизлантириш: термометр зарарсизлантирувчи эритмаларидан бирига солиб қўйилади (2% ли хлорамин эритмасига 30 дақиқага, 3% перикис водородли эритмасига 80 дақиқага, 0,5% ли дизоксан эритмасига 20 дақиқага) оқар сувда чайилади ва қуруқ қилиб артилади.
Термометр қуруқ жойда, тагига пахта солинган идишда сақланади.

25. Ҳушдан кетишда шошилинч ёрдам алгаритми


Бош миянинг қон билан таъминланишининг кескин камайиши натижасида қисқа муддатга ҳушни йуқотишдир.
Сабаблари: камқонлик, кўп қон йўкотиш, оғрик, шамоллатилмаган хоналарда узоқ бўлиши, эмоционал ва рухий кўзғалишлар, қўрқиб кетиш, кичик хоналарда купчилик бўлиши, иссиқда бир жойда узоқ туриш, овқатланмай оч қолиб юриш пайтларида кузатилади.
Белгилари: боши айланиб кўзи олди қоронгилашади, тери ва шиллиқ қаватлари кескин оқаради, бемор тўсатдан хушдан кетади, баданини совуқ тер босади, кўз қорачиғи тораяди, кўнгли айнийди, пульс кучсиз, қон босими паст, нафаси юзаки сийрак бўлади.

Download 108.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling