Fолиблар қонуни


Download 0.53 Mb.
bet19/52
Sana10.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1696732
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   52
Bog'liq
Gʻoliblar qonuni Bodo Shefer

АМАЛИЙ МАШҚЛАР
Бугундан эътиборан мен фойда келтирувчи фаолиятим фоизини оширишга ҳаракат қиламан. Бунинг учун қуйидагиларни амалга ошираман:
1. Мен кеча вақтимдан қандай фойдаланганимни таҳлил қиламан. Мен ўз ФКФимни мақсад сари йўналтирмасам ҳеч нарсани ўзгартира олмаслигимни тушунишим керак. Мен ўзимга ҳар доим шу саволни бериб тураман: “Фойдам миқдорини белгилаб берувчи ишларга кўпроқ вақт ажратишим учун бугун қандай аниқ ишлар қила оламан?”
2. Муваффақиятга эришиш учун ҳафта ёки ой мобайнида қандай ҳажмдаги ФКФни амалга оширишим зарурлигини белгилаб оламан. Бу миқдорни аниқлаб олиб, уч ой ичида катта рақамлар қонунини ўзим учун ишлашга мажбур қиладиган қарор қабул қиламан.
3. Агар менинг ишларимда ҳозир “ёз” даври бўлса, қачондир “қиш” келади. Ҳозир “ҳосил йиғиш” вақти эканлигини чуқур англаб, саъй-ҳаракатларимини икки баробар ошираман. Мақсадларимга етишишда ҳеч қандай “қиш” мени тўхтата олмайди.
4. “Қиш”дан эсон-омон чиқиб олиш учун яхшилаб тайёрланиш керак. Мен бу китобнинг ҳар куни бир бобини ўқишга ҳаракат қиламан. Шахсий ўсишимга ёрдам берадиган адабиётларни ўқийман, семинарларга қатнашаман.


5-ҚОНУН. ШАХС БЎЛИНГ!


Кунлардан бирида сарой масхарабози ўз ҳаётини ўзгартиришга қарор қилибди. Унинг кўнгли бойлик, қизиқ саёҳатлар ва дабдабани тусаб қолибди. Лекин ҳамма нарсадан ҳам кўпроқ у обрў-эътиборни истабди. Чунки бутун умри давомида одамлар қўлини бигиз қилиб кўрсатиб: «Манави жиннини қаранглар», деб кулишар экан. Масхарабоз эса уни ҳурмат қилишларини орзу қилибди.


У бу ҳақда қиролга гапириб берибди, қирол эса унга: «Масхарабоз, сен узоқ йиллар менга хурсандчилик бахш этиб келдинг. Мен сенинг орзуингни ушалтираман ва сенга бойлик инъом этаман».
Энди махарабоз ўзининг янги бахтидан сармаст эди. У ҳашаматли уйда яшар, сархил таомлар тановвул қиларди. Кунлар ўтиб сезиб қолибдики, атрофдагиларининг унга нисбатан ҳурмат-иззати шунчаки, сохта экан. Гарчи бой-бадавлат бўлса-да, одамлар учун у ҳали-ҳануз ўша масхарабозлигича қолган эди. Устига-устак, у тез орада бойлигини совуриб бўлибди.
У ўзини қийнаётган саволлар билан қиролнинг доно маслаҳатчиси ҳузурига борибди. Доно бошини чайқаб, кулимсираганча, бўш стакан ва шароб тўлдирилган графинга ишора қилибди: «Мен бу винонинг ҳаммасини стаканга сиғдира олмайман. Чунки стакан торлик қилади. Худди шунингдек, сенинг шахсиятинг ҳам ўз орзуларингга нисбатан торлик қилади. Қирол сенга бойлик инъом этди, бироқ шахсиятинг уни сақлаб қола олмади».
* * *

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling