Fолиблар қонуни


Download 0.53 Mb.
bet26/52
Sana10.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1696732
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52
Bog'liq
Gʻoliblar qonuni Bodo Shefer

ЯГОНА МЕЗОН
Дангаса деб ном қозонган инсонларнинг кўпчилиги аслида интилиши керак бўлган мақсадга эга эмас. Югуришнинг йўналиши ноаниқ бўлса, тез югуришга не ҳожат?
Ёдда тутинг, ниятларингиз жиддийлигининг яккаю-ягона мезони мавжуд. Бу сизнинг ҳаракатингиз. Агар ўзингизга фаоллик етишмаётганини аниқлаган бўлсангиз, энди бунинг сабабларини ҳам аниқланг. Ўзингизга савол беринг: сиз мақсадга нима учун эришмоқчисиз? Сизга муваффақият нима учун шарт?!
Бу саволларга жавоб беришда шошилманг. Инсоннинг ишни қандай қилиши кераклигини билиш эмас, нега бу қилиши олға ҳаракатга ундовчи рағбат бўлиб хизмат қилади. “Нега?” деган саволга жавоб топган инсон “қандай?” саволига жавобни ҳар доим топади.
Сиз “Орзулар альбоми” тутинг ва турли журналлардан ўзингиз эришишни истаган нарсаларнинг суратларини қирқиб олиб, унга ёпиштириб қўйинг. Альбомни ҳар куни томоша қилинг ва ўзингизга савол беринг: “Орзуларимнинг қай бирига эриша оламан ва бу менга нима учун муҳим?” Ўзингизда “рағбат тугмалари”ни топинг. Сизни нима бошқараётганини англашга ҳаракат қилинг ва ушбу рағбатлардан ақл билан фойдаланинг.
ЭНРИКО КАРУЗО
Карузо болалигидаёқ Миландаги “Ла Скала” театрида куйлашни орзу қилган. Бироқ кунларнинг бирида у орзуларини яхши кунлар келгунча сақлаб қўйиб, кўчманчи опера гуруҳига қўшилиб кетади.
Бир куни у Сицилияда дўстини учратиб қолади. Дўсти кўчманчи гуруҳ ҳақида эшитганда сира ҳам хурсанд эмаслигини билдиради. У Карузонинг иқтидорига ишонар ва унинг орзуларидан хабардор эди. Шунда дўсти Карузодан сўрабди:
— Нималар қиляпсан?
— Ҳозиргина сенга ҳаммасини гапириб бердим-ку, — дебди Карузо.
— Йўқ, сен мени тушунмадинг, — эътироз билдирибди дўсти. — Орзуларинг билан нима қилаётганингни билишни истайман!
Ҳа, Карузо ҳаётини оқимга тўғирлаб қўйган эди. У машқ қилишни йиғиштирган, ўз-ўзини овутиш билан овора, орзуларини эса унутган эди. У ўртамиёна даражага тушиб қолганди. У ўзини ҳурмат қилмай қўйган, чунки ўзига берилган имкониятдан фойдаланмаётган эди. Ҳаётдаги умидсизликдан сўнг ичишга берилган эди.
Кунлардан бирида у саҳнага маст ҳолатда чиқиб, қўшиқчи аёлнинг кўйлагини босиб олади. Аёлнинг кўйлаги ечилиб кетади. Пайдо бўлган тартибсизликда кимдир декорацияни йиқитиб юборади. Жиддий опера майнавозчиликка айланиб кетади. Қўрқувдан дарҳол ҳушёр тортган Карузо сўнгги дақиқаларда нимагаки қодир бўлса ҳаммасини намойиш этади. У ҳаётида биринчи марта бундай куйлаши эди. У “Ла Скала” саҳнасида тургандек куйларди.
Томошабинларнинг баданлари бижирлаб кетади. Пьесада ҳозир бўлган танқидчилар лол эдилар. Ҳамманинг фикри муштарак эди: ҳали ҳеч ким бу даражада куйламаган!
Ушбу томошадан сўнг Карузо дарҳол Миланга отланади. У ҳар куни машқ қила бошлади. Ва ҳар куни оммага нимага қодир эканлигини кўрсата бошлади. У энди нафақат “Ла Скала”нинг, балки дунёнинг тан олинган юлдузи эди!
Ҳеч қачон, ҳеч кимга сизга ёққан ишдан совутишларига йўл қўйманг. “Бунинг иложи йўқ. Сен бунга қодир эмассан”, дейувчиларнинг гапларини қулоғингиз ёнидан ўтказиб юборинг. Ундан кўра ўзингизга ушбу саволни беринг: “Иложи йўқ”, деган сўзни қийналмасдан айтаётган бу одам мен учун нечоҚлик муҳим?” Бир одам “бу масалани ҳал этишнинг йўли”, бор деса, иккинчиси “имконияти йўқ”, дейди. Иккаласи ҳам ҳақ: чунки бири ҳаракат қиляпти, иккинчиси жим ўтирибди. Ҳаётда қадр-қийматга эга нарсаларнинг ҳаммаси меҳнат кишилари томонидан яратилган. Шунчаки олиб-қилган инсонлар томонидан. Ҳолиблар ҳаракат ҳал қилувчи омил эканлигини жуда яхши билишади. Шунчаки олинг ва қилинг!

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling