АМАЛИЙ МАШҚЛАР:
Бугундан бошлаб ҳеч бўлмаганда ҳаётимнинг битта соҳасида бир юз ўн фоизга ишлаш қобилиятимни такомиллаштириб бораман. Бунинг учун қуйидагиларни бажараман:
1. Бугун мен фаолиятимнинг бирор соҳасида бир юз ўн фоизга ишлайман.
2. Бугун мен ҳеч қандай чегара ва чекловларни писанд қилмайман. Юз фоиз — менинг имкониятларим ҳақидаги сохта тасаввур. Мен имкониятим етган даражада ишлайман. Агар қўлимдан келмай қолса, бажаришим шарт!
3. Ўзим ҳақидаги тасаввурим ҳақиқатга тўғри келмаслиги боис, мен уни қандай инсон бўлишим кераклиги ҳақидаги тасаввур билан алмаштираман. Бундай фикрлаш образи чегара билмайди. Мен қандай инсон бўлмоқчи эканлигимни қоғозга ёзиб, ўзимни аллақачон ўшандай инсон бўлгандек фараз қиламан ва ўзимни ўша инсондек тута бошлайман.
4. Бир юз ўн фоиз қоидаси бўйича яшаётган инсон ишда тез-тез танаффус қилиб туриши керак. Шунинг учун мен ишга жон-жаҳдим билан киришар эканман, дам олиш учун вақтни ҳам режалаштираман.
Do'stlaringiz bilan baham: |