Fолиблар қонуни


Download 0.53 Mb.
bet1/52
Sana10.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1696732
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
Gʻoliblar qonuni Bodo Shefer

Бoдо Шефер

ғОЛИБЛАР ҚОНУНИ (1-10- қонунлар)





Умрингнинг сўнгида қандай
яшашни истасанг, шу бугуноқ
шундай яшашни бошла.

Марк АВРЕЛИЙ.


СЎЗ БОШИ
Сиз ўзингизни юқорироқ натижаларга эришишга лойиқ деб ҳисоблайсизми? Сизнинг орзуингиз бор, лекин турли мажбуриятлар ва кундалик юмушларга ўралашиб, кўп нарсадан ҳафсалангиз пир бўлганми?
Эйнштейннинг таъкидлашича, ҳар бир болада даҳо яширин бўларкан. Ҳа, ҳар биримизда голиб бўлишга имконият ва ҳуқуқ бор.
Балким сиз, мен бир неча йил бошимдан ўтказган нарсаларни туяётгандирсиз. Ўшанда мен «йўл кўрсатувчи белгилар» — ҳаётда ўз ўрнимни эгаллашда ёрдам берадиган маслаҳатларни излаш билан банд эдим.
Ҳаммаси устозимга қарата: «сиздек омадга эришиш учун бор нарсамни қурбон қилишга тайёрман», деганимдан сўнг бошланди. У эса ишонқирамай бошини чайқаган эди: «Менинг бунга ишончим комил эмас, жаноб Шефер».
Мен унга мақсадларим жиддий эканини айтдим, у деди: «Унда ҳузуримга ҳафтасига уч марта ўқиш учун келинг. Эшитганингизни ёзиб олинг, сизга нима десам шуни қилинг».
Аввалига мен ўзим учун муваффақият ва бахт формуласини топишга ҳаракат қилдим, лекин бундай формула мавжуд эмас, албатта.
Шунда мен устозимдан олдимдаги муаммоларни ҳал этишда ёрдам сўрадим. Лекин кутган нарсам бўлмади. Мен билан бирга қийин вазиятларни таҳлил қилиш ўрнига устозим ғолиблар қонунини тушунтира кетди. Аввалига менга тушунарсиз кўринган гаплар, алал-оқибат доҳиёна кўрсатмалар бўлиб чиқди. Мен бугунги муаммоларимни ҳал этишнигина эмас, келажакда асқотадиган билимларга ҳам эга бўлдим.
Албатта, ҳозир ҳам муаммоларга дуч келаман, лекин доим ўзимга ўзим савол бераман: «Бу хусусда устозим нима деган бўлар эди?» Ахир мен ҳанузгача унинг овозини эшитаман, сиймосини кўраман, мададини сезаман.
Ҳаётимда шундай онлар бўлганки, атрофимдагилар хатти-ҳаракатларим тўғри эканлигидан мени шубҳалантиришган. Лекин бундай ҳолатларда устозимнинг бир гапини ёдга олардим: «Мени бир нарса жуда жаҳллантиради: бир инсоннинг ўзгалардан нафратланиши. Бу ҳол бошқаларнинг муваффақият ва бахтга эришишига унинг имконият бермаслигида яққол кўринади. Ҳеч ким «эслаб қол буни» — ҳеч ким бошқаларга қарата: «Сен ҳеч қачон яхши ҳаёт кечира олмайсан!» дейишга ҳақли эмас. Ва ҳеч ким бу сўзларни ўзига ўзи ҳам айтмаслиги шарт».
Ҳамма ҳам ҳаёда бундай устозга дуч келмайди. Шу сабабли мен ушбу китобни ёздим. Унда мен бир вақтлар ўзим ўрганган муваффақият принциплари мужассам.
Қанчалик ғалати бўлмасин, китобда вақт синовидан ўтган ва кўҳна ҳақиқатлар ёритилган. Уларнинг баъзилари ҳаммага маълум ва машҳур бўлса-да, лекин амал қилинмайди. Уларнинг ичида шундайлари ҳам борки, бизга у ўн йилдан буён таниш, лекин фақат ўн биринчи йилга бориб унинг маҚзини чақамиз.
Китобни ўргана туриб, уч нарсани ихтиро қиласиз.
Биринчидан, баъзи қонунлар бошқаларига зиддек таассурот пайдо бўлади. Кимгадир бу ҳол танқид учун асос бўлар. Лекин ғолиблар қонуни ҳаётимизни бошқаради ва у ана шундай парадоксларга тўла. Бир-бирига зиддек кўринган ҳол эса аслида бир бутун нарсанинг икки таркибий қисми ҳисобланади.
Иккинчидан, сиз такрорларга дуч келасиз. Бу орқали мен баъзи қонунлар ўзаро боғлиқ эканлигини таъкидламоқчиман. Фақатгина уларни боғлиқ ҳолатда ўзлаштирибгина ҳаётингиз фаровонлиги учун интила оласиз.
Учинчидан, ғолиблар қонунига амал қилиб яшаш осонгина эмаслигини тушунасиз. Бироқ, бу йўлда ирода ва куч топилади сизда. Сиз исталган вақтда ҳаётингизни ўзгартиришингиз мумкин. Муваффақият кўпам омадга боғлиқ эмас. Муваффақият — маълум бир принципларга асосан қурилган ҳаёт тарзингизнинг натижасидир.
Ҳа, бундай ёндашув ҳаммага ҳам ёқмайди. Кўпчилик ўзини қурбон сифатида кўришга мойилроқ. Бу ҳолда уларнинг ихтиёрида осонгина баҳона бор-да!
Бироқ ҳақиқат шундан иборатки, айнан ўзингиз ниманидир танлашингизга тўғри келади! Ҳаммаси сиз тушиб қолган вазиятга эмас, ўша вазиятдан қандай фойдаланишингизга боғлиқ. Сиз, мен, у — ҳар биримизда ғолиб бўлишга имконият бор. Бу китобда кўплаб «рецепт»лар борки, уни дарҳол ўзингизда синаб кўришингиз мумкин.
Умид қиламанки, «Ҳолиблар қонуни» кўнглингизга ёруғлик олиб кириб, сизни буюк ишларга илҳомлантиради. Шу йўлда сизга қуйидагиларни тилаб қоламан:
Ўз орзуларингизни рўёбга чиқаринг.
Кундалик ҳаётингизни ёрқин ҳодисалар билан безанг.
Бўлишингиз мумкин бўлган инсонга айланинг.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling