Fолиблар қонуни


ЖУРЪАТСИЗЛИК ЎСИШГА ТЎСИҚ БЎЛАДИ


Download 0.53 Mb.
bet3/52
Sana10.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1696732
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
Gʻoliblar qonuni Bodo Shefer

ЖУРЪАТСИЗЛИК ЎСИШГА ТЎСИҚ БЎЛАДИ
Африкада маймунларни қандай тузоққа туширишади, биласизми? Овчи тухум катталигидаги тошни дарахтнинг диаметри 6-7 см келадиган кавагига солиб қўяди — бу ҳолда ўзини худди бирор сирли ишни бажараётгандек тутади. Маймунлар эса сал наридан уни қизиққонлигидан ёрилиб кетай дея кузатиб туришади.
Кейин овчи бир неча метр нарига кетади. Шу ондаёқ дарахт олдига маймунлардан бири югуриб келади ва қўлини кавакка тиқади. У тошни ушлаб, ташқарига тортмоқчи бўлади. Бироқ кавак диатметри кичиклик қилади. Тўғри, маймун истаган дақиқада тошни қўйиб юбориб, қўлини чиқариб олиши мумкин. Бироқ, у бундай қилолмайди! Овчи эса келиб, маймунни ушлайди ва қопга солади.
Худди шу тарзда биз кўпинча ўтмишимиздан воз кеча олмаймиз. Унга ёпишиб олиб, янги ва бахтлироқ ҳаётдан воз кечиб, биз ўз қўлимизни боғлаймиз. Шунда олдимизда ўта муҳим савол пайдо бўлади: ўзи нимага эришмоқчимиз?
Теодор Рузвельт шундай деган: «На ғалаба, на мағлубиятга ўрин бўлмаган ҳаёт билан яшаётган ўртамиёналарнинг севинч ва изтиробларсиз ҳаётидан кўра, кўплаб омадсизликларга дучор бўлсанг-да, буюк ишларга журъат қилиб, ғалабага эришиш муҳимроқ».
Ҳолиблар ҳеч қачон ўзини қониқтирмаган вазиятга ёпишиб олмайди. Улар таваккал қилишга тайёр, чунки ҳар қандай натижа ўзини қониқтирмаётган ўша ҳолатдан яхшироқ эканини тушунишади. Европадаги одамларнинг кўпчилиги учун қашшоқлик — оч қолиш эмас, воқеликни қабул қилишни ўтмаслаштирувчи ҳолат ҳисобланади.
Мағлубиятга учрашни истамай юритилаётган ўйин ва ғалаба қозониш учун ўйналаётган ўйин орасида жузъий фарқ бор. Ютқазишни истамаётган киши таваккал ва хавфлардан огоҳ бўлишга ўралашиб қолади. Ютишни мақсад қилган киши эса ғалаба учун имкониятни кўради. Сизнингча, бу инсонларнинг қай бири бахтлироқ?
ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШИНГГА ТЎСИҚ БЎЛУВЧИ САБАБЛАР
1. Кўпчилик бутун умр бир иш билан машғул бўлиш керак, деб ўйлайди
Бироқ кўпчилик касбни ўсмирлик чоғида — ҳали кўп нарсани билмайдиган ва тушунмайдиган ёшида танлайди-ку! Балки, ўшанда тўғри қарор қабул қилингандир, эҳтимол, нотўғри. Агар нотўғри бўлса, янги қарорлар ҳақида бош қотириш керак. Ўзингизга савол беринг: қилаётган ишингиз ўзингизга ёқадими? Ахир сиз жуда ёмон кўрадиган ишга ҳар кун қатнаш учун бутун умр камлик қилади-ку! Нима иш қилаётганингиз муҳим эмас, балки сиз кимдир орзу қилган ишни қилаётгандирсиз, эҳтимол?

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling