Фосфатли хом ашёларни бойитиш
БИЛЕТ 2 Бирлаштирувчи тўғри чизиқ ва ричаг қоидалари
Download 407.9 Kb.
|
fasfatli o\'g\'itlarni boyitish (1)
БИЛЕТ 2
Бирлаштирувчи тўғри чизиқ ва ричаг қоидалари Кўрилган системалар миқдорий ҳисоб олиб боришга имкон берадиган иккита мухим хоссага эга. Биринчи қоида бирлаштирувчи туғри чизиқ қоидаси: система фигуратив нуқтаси, ва уни икки таркибий қисмлари (фазалари)ни фигуратив нуқталари бир тўғри чизиқда ётади. Масалан, (2-расм) системани Р нуқтаси ва бу системани таркибий қисмлари: туйинган эритма L1 ва қаттиқ туз S1 битта тўғри чизиқ L1 S1 да ётади. Диаграммани иккинчи қоидаси-ричаг қоидаси. Системада ҳосил бўладиган икки таркибий қисмлар миқдорлари система фигуратив нуқтасидан таркибий қисмлар фигуратив нуқтасигача бўлган узунликларга тескари пропорцианал.Масалан: m1 таркибли система изотермик буғлатилса, қолган система таркиби P нуқтага сурилади. Қолган P система оғирлигини, буғланган сув миқдорига нисбати (Р қолган эритма миқдори / Е бўғланган Н2О миқдори).Е m1/m1Р нисбати тенг. Қолган P системадаги қаттиқ фаза S1 нинг эритма миқдори L1 га нисбати (S 1 қаттиқ фаза миқдори / L1 эритма миқдори L1Р/PS1 га тенг. Ричаг қоидасидан системанинг материал балансини чиқариш мумкин.Масалан: m3 система учун, қаттиқ фаза оғирлигини Q қ; тўйинган эритма оғирлигини - Q т.э ; системадаги туз миқдорини,-m%-m (абцисса ўқида m3 нуқта):Тўйинган эритмадаги туз миқдорини l, % (абцисса ўқидаги L3 нуқта) ҳарфлари билан белгилаб олсак, қуйидаги материал баланс тенглигини туза оламиз: m(Q т.э. + Qк )/100 = LQт.э. /100 + Q к Тенгламанинг иккала томони ҳам системадаги тузнинг умумий миқдорини кўрсатади.Бу тенгламадан : Qт.э = (100-m)/(m-l) Qқ Бирлаштирувчи тўғри чизиқ қоидаси тўғри чизиқли координаталарда ифодаланган барча диаграммалардаги изотермалар учун ўринли. Ричаг қоидаси (оғирлик маркази) барча компонентлар йиғиндиси доимий қийматларга эга бўлганда ўринли. Download 407.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling