3.
4. Органик ўғитлар. Улардаги элементлар ўсимлик ва ҳайвонлардан олинадиган чиқинди моддалар таркибида бўлади. Бундай ўғитларга биринчи навбатда гўнг, шунингдек ўсимлик ва хайвонлардан чиқадиган чиқиндилар (торф, кунжара, балиқ ва парранда чиқиндиси, суяк уни, ахоли чиқиндиси ва турли озик-овқат махсулотлари чиқиндилари) ни қайта ишлаш натижасида олинадиган маҳсулотлар ҳам киради, бунга яшил ўғитларни ҳам киритиш мумкин.
Органо-минерал ўғитлар таркибида органик ва минерал моддалар бўлади; бундай ўғитлар торф, кўмир ва бошқа органик моддаларни аммиак ёки фосфор кислота билан қайта ишлаш орқали олинади. Уларни шунингдек гўнг ёки торфни фосфорли ўғитлар билан аралаштириш йўли билан хам олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |