Фотоэлектрик тизимларнинг турлари юсупов Акмалжон Йўлдош ўғли


Download 0.49 Mb.
bet1/3
Sana09.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1343810
  1   2   3
Bog'liq
Yusupov Akromjon tezis


ФОТОЭЛЕКТРИК ТИЗИМЛАРНИНГ ТУРЛАРИ
Юсупов Акмалжон Йўлдош ўғли
Андижон Машинасозлик Институти “Элетротехника” факултети “Энергия тежамкорлиги ва энергоаудит” йўналиши 2-курс 95-21 гурух талабаси
Ўзбекистонда электр энергиясини узатиш ва тарқатиш жараёнида умумий йўқотишлар 20 фоиздан зиёдни ташкил этади. Шу боис мини фотовалтаик электр станциялардан энергия истемолчиларини яқинига ўрнатиб фойдаланиш орқали, юқоридаги айтиб ўтилган йўқотишларни кескин камайтиришга эришиш мумкин. Кичик хажмдаги фотовалтаик электр станциялар ўрнитишнт қулайлиги, нархинг арзонлиги ва хаттоки хонадонларга ҳам ўрнатиш мумкин эканлиги жихатидан жуда қулай саналади.
Қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш бу қулайликларни янада оширади. Қуёш эенргиясини электр энергиясига айлантиришда фотовалтаик батериялардан фойдаланилмоқда. Фотовалтаик батериялар ёруғлик нури бор вақтдагина электр энергиясини генератсиялайди. Шу камчилиги туфайли бу тизимлардан фойдаланишда тармоққа улашни 3 усули ишлаб чиқилган: Автоном қуёш фотоволтаик тизимлар (оф-грид), тармоққа уланган қуёш фотоволтаик тизимлари (он-грид), ва гибрид тизимлар. Шу
усуллардан энергияга эхтиёж объектларни энергия билан таъминлашда энг қулайи танланади.
Автоном қуёш фотоволтаик тизимлар (оф-грид)
Автоном қуёш фотоволтаик тизимлар - бу автоном иш режими хисобланиб тармоқдан электр эенргиясини олмайди. Шунинг учун бундай тизим оф-грид деб хам номланади. Бундай тизим фақатгина кундуз куни электр энергияси ишлаб чиқарилади. Кўпгина тармоқдан ташқари қуёш
фотовалтаик тизимлари кундузи маълум миқдорда “қўшимча” электр энергиясини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бўлиб, улар сақлаш учун батареяларга юборилади. Ушбу батареяларда сақланадиган энергиялардан тизим энергия ишлаб чиқармаганда, масалан, тунда ёки булутли об-ҳавода фойдаланиш мумкин.
1-расм. Автоном фотоволтаик тизим:
1- қуёш панеллари; 2- контроллер; 3- аккумлятор; 4- юклама.
Қўшимча батареяларга эга бўлиш узлуксиз энергия билан таъминлайди ва бу батареяларнинг сони тизимни қиммат нархларга айланишига сабаб бўлади. Истемолизга қараб, сизга керак бўлгандан кўра кўпроқ батарея сотиб олиш қимматга тушиши мумкин. Шунинг учун бундай тизим эенргия истемоли юқори болган мужозлар учун ўзини оқламай қолиши мумкин. Бундай тизимлардан электр тармоқлари йетиб бормаган жойларда
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Хулоса қилиб айтганда автоном фотоволтаик тизимлар марказлаштирилган электр таъминоти тармоқлари мавжуд бўлмаган жойларда қўлланилади.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling