Фотоэлектрик тизимларнинг турлари юсупов Акмалжон Йўлдош ўғли


Тармоққа уланган қуёш фотоволтаик тизимлари (он-грид)


Download 0.49 Mb.
bet2/3
Sana09.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1343810
1   2   3
Bog'liq
Yusupov Akromjon tezis

Тармоққа уланган қуёш фотоволтаик тизимлари (он-грид)
Тармоққа уланган қуёш фотоволтаик тизимлари - бу тармоқ билан қуёш фотоволтаик тизимларини биргаликда ишлаш режимидир. Бу тизимда тармоқдан хам электр энергияси олиниши ёки тармоқа электр энергияси берилиши мумкинлиги учун хам он-грид деб хам номланади. Бу тизимда худди тармоққа уланмаган (оф-грид) қуёш фотовалтаик тизимлари сингари, эхтиёж учун зарур энергия истемолининг 100% ни ёки деярли 100% ни
қоплайдиган энергия ишлаб чиқарилади. Этарлича қуёш панеллари уланганда, уйдаги юкламанинг маълум бир қисми қуёш электр энергияси билан таъминланиши мумкин. Тармоққа уланган фотоволтаик тизимлар одатда бир ёки бир нечта панеллар, инвертер, кабеллар, марказлашган электр таминот тизими ва электр юкламадан иборат. Инвертер қуёш панелларини тармоққа улаш учун хизмат қилади. Электр энергиясидан фойдаланаш режимига қараб,
қуёш фотовалтаик системаси ортиқча энергия ишлаб чиқариши мумкин. Уни тармоқдан ташқари тизимда бўлгани каби батареяларга юбориш ўрнига, тармоққа юборишингиз мумкин ва сизга ушбу электр энергияси учун компенсатция берилади. Ортиқча электр энергиясини электр тармоқларига сотиш мумкин. Агар қуёш энергияси учун махсус оширилган тарифлар қўлланилса, иккита ҳисоблагич ўрнатилади - бири ишлаб чиқариш учун,
иккинчиси истеъмол учун. Шу билан бирга, барча электр энергияси қуёш батареяси томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси электр тармоқларига юқори нархда сотилади, уйнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи эса электр энергиясини тармоқлардан оддий нархда сотиб олиш орқали қондирилиши хам мумкин. Шу тариқа, нафақат йил давомида электр энергиясининг нол сарфланишини, балки йилига нол электр энергияси
истеъмолини ҳам таъминлаш мумкин (ёзда электр тармоғига ортиқча энергия берилади, қишда эса қуёш нури етишмаса, электр энергияси электр тармоғига етказиб берилади). Бу режимда тизим батареяларга эга бўлмайди. Хозирги кунда катта қувватли бўлган истемолчилар системаларни шундай иш
режимида улаш мақсадга мувофиқдир.
2-расм. Тармоққа уланган қуёш фотоволтаик тизими 1- қуёш панеллари; 2- инвертор; 3- тармоқ; 4- юклама.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling