Фотоенергетиканинг физикавий механизимини ўрганиш
Download 0.97 Mb.
|
6- амалий машғулот
1-Қуёш, 2-Ер юзаси, 3- Қабул қилгич майдон, 4- булут, аэрозоль, чанг.
Бу фикрларни исботини 7-расмда келтирилган чизма, яъни Ерда А (координаталари φ0А – шимолий кенглик, град., ѱ0А – шарқий узунлик, град.) нуқтада жанубга нисбатан қияланган ихтиёрий ориентацияланган ясси қабул қилгич майдончада кўриш мумкин. 7-расмнинг шартли белгиланишлари: S – бурчак остида жанубга қияланган ихтиёрий ориентацияланган F ясси қабул қилгич майдонча жойлашган. Ердаги А (φ0, ѱ0) нуқтадаги горизонтал майдонча, ОО – F ва S текисликларнинг кесишиш чизиғи, AD ва AD ; AC ва AC ; АЕ AB G-Қуёш; AН ва АН чизиқ AG нинг S даги проекцияси бўлади. 7-расм. Ерда ясси қабул қилгич майдоннинг Қуёшга нисбатан геометрияси Rпр(t) га нисбатан F қабул қилгич майдонча учун қуйидаги бурчакларни билиш ўта муҳимдир. Θ0-GA ва F га перпендикуляр ўртасидаги бурчакка тенг бўлган Қуёш тушиш бурчаги; (γ0=0 бўлса майдонча жанубга қатъий ориентацияланган бўлади, γ0 0, яъни ,-900 ≤γ0 0 бўлса ғарб томонга ориентацияланган бўлади). α0-Горизонтга нисбатан Қуёшнинг баландлик бурчаги, а0 – Қуёшнинг азимути ёки GA проекцияси ва жануб йуналиши орасидаги бурчак, α0 ва γ0 бир бири билан мос тушиши мумкин. Θz – Қуёш ёки ҚН нинг зенит бурчаги. 8-расмда горизонтал ) ва қабул қилгичнинг қияланган ) ҳолатлари учун Θ0 ва Θ0z ўртасидаги муносабат келтирилган. Маълумки, қачонки бўлса Θ0 ва Θ0z бир бирига тенг бўлади, яъни Θ0=Θ0z. а) б) 8-расм. Θ0 ва Θ0z нинг ўзаро муносабати 8-расмда шундай шарт қабул қилинганки, Қуёшнинг баландлиги иккала а ва б ҳолатлар учун бир хил, яъни α01= α02. Аммо қабул қилгич майдончага тушаётган қуёш энергиясининг миқдори R (t) (9-формула) ҳар хилдир. (t) (9) Аниқки, бу ҳолат учун R (t) нинг қиймати а ҳолатга нисбатан каттадир. Умуман олганда, кўпгина ҳолларда қабул қилгич майдончага тушаётган тўғри йуналган ҚН тушуви Θ0 (t) қиймати билан аниқланади. Ҳисоб даври Т=tk-t0 (яъни (β0(t) = β0, ϒ0(t)≠ϒ) ҳисобига ва β0≠0, ϒ0≠0 эга бўлган доимий вақт давомида А (φ0, ѱ0) нуқтада қабул қилгич майдончанинг Ер ўқи атрофида ва Қуёш атрофида орбита бўйлаб Ернинг текис ҳаракатланиш шароити учун исталган вақт моментида t назарий ҳисоблаб топиш мумкин. (10) (10) тенгламани бир қанча тригонометрик ўзгартиришлардан сўнг қўйидагича тасвирлаш мумкин: (11) бу ерда . Қуёшга нисбатан қабул қилгич майдончанинг жойлашишининг баъзи характерли ҳолатлари учун (10), (11) формулаларни содда кўринишга келтириш мумкин: Қабул қилгич майдончанинг горизонтал ҳолатда жойлашиши, яъни β0=0: (12) Қабул қилгич майдонча Ер юзасига перпендикуляр жойлашган бўлса, яъни β0=900: (13) Қабул қилгич майдонча Ер юзасида жанубга қатъий қияланган бўлса, яъни β0>0 ва ϒ0=0: (14) Юқорида кўрсатилган ҳамма формулалар учун ҳисоби учун иккита ўзига хос бўлган параметр қатнашмоқда: -мос равишда Қуёшнинг оғиш ва соат бурчаги ҳисобланади. Ерда қабул қилгич майдончага тушаётган ҚН тушувига кучли таъсир этадиган ва жорий вақт моменти t ёки вақт интервали Δ t учун Қуёшга нисбатан Ер шарининг ўзаро жойлашишини ҳисобга олиб бу параметрларни ҳисоблаш усулларини кўриб чиқамиз. 9-расм. Қуёш атрофида Ернинг айланиш схемаси.Ер юзасидаги ўрта чизиқ – экватор 9-10 расмларда мосравишда йил давомида Қуёш атрофида Ернинг айланиш схемаси ва йилнинг ҳар хил суткаларида Ер юзасининг Қуёш нурланиши билан ёритилиш схемаси тасвирланган. 10-расм. Йилнинг ҳар хил вақтларида Ер юзасининг Қуёш нурланиши билан ёритилиш схемаси. 00; ±23,450; ±66,550 кенгликлар қайд этилган. Қуёш оғиш бурчаги δ ўзгариши кўринарли тарзда келтирилган. ҚН оқими стрелкалар билан кўрсатилган. Маълумки, Ер шари а=0,033 га тенг эксцентриситетга эга бўлиб Қуёш атрофида эллиптик орбита бўйлаб ҳаракатланади. Бунда шартли равишда Ер ўқининг қиялик йуналиши фазода қатъий равишда Қуёш атрофида ҳаракатланаётган Ер текислигининг нормалига 230 27 =23,450 бурчак остида жойлашади. Бу ҳолатда Қуёшга тўғри йуналган чизиқ ва Ер экватори текислиги (Экваториал текислик) орасидаги бурчак Қуёшнинг оғиши деб аталади. У сон жиҳатдан Қуёш атрофида Ернинг айланиш текислигига ўтказилган нормал ва Ернинг айланиш ўқи йўналиши орасидаги бурчакка тенг (10-расм). Шимолий яримшарда бурчак йил давомида 21 декабрь учун -23027 дан, 21 июнь учун +23027 гача, қуёшли тенг кунликлар 21 март ва 23 сентябрь учун нолга тенг бўлиб ўзгаради. нинг максимал қиймати орқали белгиланиб 23045 га тенг. Қуёшнинг оғиши берилган кун учун Купер формуласидан аниқланади: (15) бу ерда n - 1 январдан бошлаб ҳисобланадиган йил кунинг тартиб номери. n - сифатида одатда йил ойлари I-ΧII учун ой куннинг ўртача ҳисоб номери олинади. 284 – 21 мартдан 31 декабргача бўлган суткалар сони; 3600 – бир йил ичида Қуёш атрофида Ернинг тўлиқ айланиб чиқиш қиймати. Қуйида n ва δ учун I-ΧII ой давомида қийматлари келтирилган. 3-жадвал
Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling