Foydali qazilma zaxiralarini hisoblash usullari Қаттиқ фойдали қазилма захираларини ҳисоблаш усуллари


Download 164.92 Kb.
bet1/2
Sana14.03.2023
Hajmi164.92 Kb.
#1268400
  1   2
Bog'liq
foydali qazilma zaxiralarini hisobla


Foydali qazilma zaxiralarini hisoblash usullari
Қаттиқ фойдали қазилма захираларини ҳисоблаш усуллари
Фойдали қазилма конлари захираларини ҳисоблашнинг 20 дан ортиқ усуллари мавжуд. Улардан кўпчилиги унча катта бўлмаган тавсилотлари ва моҳиятига кўра бир усулнинг бошқа бир кўриниши эканлигида намоён бўлади. Масалан, ҳисобланадиган блоклар майдонини секанслар, косеканслар, синус ва косинусларда ҳисоблаш усуллари моҳиятига кўра бир ҳил натижа беради. Бугунги кунга келиб, кўплаб захираларни ҳисоблаш усуллари, масалан, учбурчаклар, тўртбурчаклар ва кўпбурчаклар усулларидан амалиётда фойдаланилмайди.
Хозирги кунда захираларни аниқлаш қоидага кўра, учта усулда амалга оширилади. Булар: геологик блоклар, эксплуатацион блоклар ва кесмалар усулидир.
Геологик блоклар усули. Бу усул маъданли ва номаъдан фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблашда етакчи ва кўмир захираларини аниқлашда эса деярли ягона усул ҳисобланади. Ушбу усул асосида захиралари ҳисобланадиган блокларнинг ўрганилганлик даражаси ва етакчи геологик–саноат параметрларининг(қалинлик, миқдор, ётиш шароити) бир-бирига яқин бўлган қийматлари бўйича блокларга ажратиш ва контурлаш ётади. 66-расм блокларга ажратишга мисол тариқасида келтирилган.
Бу усул блокнинг айни ҳолда разведка қилинганлик даражасини максимал асослаш, ҳисобланадиган параметрларнинг ўртача қийматларини уларнинг интерполяциялаш ва экстраполяциялаш чегараларини ишончли аниқлаш имкониятини беради. Бунда блокнинг ҳақиқий мураккаб шакли, унинг таг майдони блок майдонига, баландлиги ётқизиқнинг ўртача қалинлигига тенг бўлган ясси параллелепипед шакли билан алмашади.
Маъданларнинг ва қимматли компонентларнинг захираларини шу усул бўйича ҳисоблаш умумий формула бўйича амалга оширилади. Захираларни ҳисоблаш учун дастлабки маълумотларни аниқлаш усули юқорида кўриб чиқилган. Захираларни геологик блоклар бўйича ҳисоблашда улар ҳар доим лойиҳа эксплуатацион блоклар билан боғланган бўлиши лозим. Бошқача айтганда, конни очиш ва қайта ишлаш тизимларини қўллаш мумкинлиги имкониятларидан келиб чиқиб ажратиш ва контурга олиш лозим. Усулнинг ижобий томонлари: 1) ҳисоблаш параметрларининг асосли ҳулосаланганлиги; 2) ҳисоблашнинг соддалиги; 3) бир томондан, разведка тизимлари билан, иккинчи томондан, корхонани лойиҳа талабларидан келиб чиқиб яқиндан боғланганлиги.

Download 164.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling