Франция университетлари


Қуритилган сабзавотларга қўйилган органолептик талаблар


Download 1.86 Mb.
bet4/5
Sana17.12.2022
Hajmi1.86 Mb.
#1025586
1   2   3   4   5
Bog'liq
Konservalash-8

Қуритилган сабзавотларга қўйилган органолептик талаблар.


Кўрсаткич номи

Тавсифлар

Шакли ва ўлчами

Картошка.

Кубиксимон – ўлчами 5 дан 10 мм.гача бўлган ва бир текисда кесилган. Пластинкасимон - қалинлиги 4 мм.гача, узунлиги ва эни 15 мм.гача. Устунчасимон – олий нав учун қалинлиги 2-3 мм., эни 6 мм.гача, узунлиги 10 мм.гача. 1-2 навлар учун қалинлиги 7 мм.гача, эни 9 мм.гача, узунлиги 10 мм.гача.

Сабзи, лавлаги ва оқ илдизлилар

Парахасимон - қалинлиги 3 мм.гача, эни ва узунлиги 5 мм.гача. Кубиксимон – тарафлари 5-9 мм.да бир ўлчамда кесилган. Пластинкасимон - қалинлиги 4 мм.гача, эни ва узунлиги 12 мм.гача бир ўлчамда кесилган.

Бошпиѐз

Айлана, ҳалқа, шапалоқсимон ва унинг қисмларининг қалинлиги 1-3 мм.гача, энг катта ўлчамдагиси 5 мм.гача.

Карам

Лентасимон параханинг ўлчами 5 мм.гача

Картошкани қуритиш


Қуритилган картошка хўраки картошка навларидан олинади. Қуритиш олдидан тугунаклар ювилади, пўчоғи арчилади, узунчоқ, паррак, кубик қилиб тўғралади, кейин буғланади, совитилади ва таркибида 12% нам қолгунча 75-80 0С ли ҳароратдаги қуриткичларда қуритилади. Сифатига кўра қуритилган картошка 1- ва 2- навларга бўлинади.
Қуритилган картошка турли тусдаги сарғиш рангли, узунчоқ, тўғрами қаттиқ, букса синадиган бўлиши керак. Нави қандайлигига қараб меъёр доирасида муайян миқдорда майдаланиб кетганлари, қовурилиб қолган заррачалари, шунингдек доғ тушган заррачалар бўлиши мумкин.

Картошкани қуритиш


Картошка яхшилаб ювилиб, пўстидан тозаланади. Тозаланган картошкани пичоқ ёрдамида паррак-паррак қилиб туғралади ва 95-98°С ҳароратли иссиқ сувда 3-5 минут давомида бланширланади. Сўнгра 0,25% ли натрий бисульфат эритмасига 3 минут ботириб олинади ва сирқитилиб бюксларга солинади. Бюксларни қуритиш шкафига жойлаштириб 55-65°С ҳароратда 2-2,5 соат мобайнида қуритилади.

Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling