Фридрих шиллер макр ва мухаббат драма Комил Яшин ва Маъруф Хаким таржимаси


Download 260.01 Kb.
bet10/20
Sana13.05.2023
Hajmi260.01 Kb.
#1456775
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
макр ва мухаббат

(Луиза титраб ёзар.) Оғир уч кун бўлдики... оғир уч кун кўришганимиз йўқ».
Луиза (тўхтаб қаламни қўяр). Кимга бу хат?
Вурм. Отангизнинг жаллодига!
Луиза. Тангрим!
Вурм. «Майордан эхтиёт бўлингиз... У, мени, арвох каби изимдан кун-тун пойлаб юради».
Луиза (сапчиб турар). Бу кимса эшитмаган бир хиёнат! Хат кимга?
Вурм. Отангизнинг жаллодига!
Луиза (уй бўйи юрар, қўлларини уқалар). Йўқ! Йўқ! Йўқ! Бу ўтакетган тошбағирлик! Эй тангрим, қилча гуноҳи йўқ кишига нега жазо берасан? Нега мени икки ўт ўртасида куйдирасан? Нега мени ажал билан шармандалик ўртасида гаранг қиласан? Нега бу қонхўр иблисни менинг бошимга чиқардинг? Нима қилсангиз қи­линг — мен ёзмайман!
Вурм (шляпасини олмоқчи бўлар). Яна ўзингиз биласиз — модмуазел Луиза. Хамма ихтиёр сизда.
Луиза. Ихтиёр менда дейсизми? Менинг ихтиёримда? Бир бечорани аввал дўзах ўтларига ташла, орқасидан унинг ўзи шу нарсани хоҳлайдими, йўқми, яна сўраб ҳам қўй! Сен яхши биласан, табиий мухр деган нарса юракларимизни занжирдан кўра қаттиқроқ боғлаб туради. Энди мен учун барибир! Айтинг, ёзаман. Ўйлаб хам ўтирмайман. Бу дўзах макрларига бардош қиламан, йўл қўяман. (Яна ултиради.)
Вурм. «Куланка сингари кун-тун ажралмай пойлаб юради» ёздингизми?
Луиза. Давом этинг.
Вурм. «Кеча уйимизга президент келди. Шунда кўнгилчан майор менинг номусимни шундай химоя қилдики, кўрсангиз кулгингиз келади».
Луиза. Жуда соз! Жуда яхши! Давом этинг.
Вурм. «Мен ҳушимдан кетган бўлдим... Қаҳқаҳа уриб кулиб юбормаслик учун ҳушимдан кетган бўлдим».
Луиза. Э, тангрим!
Вурм. «Аммо тез кунда ўз башарамни билдириб ундан қутулсам...»
Луиза (яна тўхтар, уй бўйи юринар, бошини қуйи солар, бирдан, бир нарса ахтарган кишидай юрар. Яна ўлтурар, ёза бошлар). «Ундан қутулсам...»
Вурм. «Куни эрта у хизматда бўлади. Хабардор бўлинг, у менинг олдимдан кетганидан кейин ваъдалашган жойимизга келинг» ёздингизми? «Ваъдалашган жойимизга».
Луиза, Ҳаммасини ездим.
Вурм. «Ваъдалашган жойга — сизни севгувчи Луизангиз олдига етиб келинг».
Луиза. Фақат адреси ёзилмай қолди.
Вурм. «Гофмаршал фон Кальб афандига».
Луиза. Эй улуғ тангрим! Бу шарманда хат менинг қалбимга қанчалик ёт бўлса, бу ном ҳам менинг қулоғимга шунчалик ёт. (Турар, хатга қимирламай узоқ жим тикилиб қолар, сўнгра Вурмга хатни берар, ғамли товуш билан сўзлар.) Олинг, мен ўзимнинг тоза номимни, Фердинандни, бутун бахту саодатимни сизга топширдим. Мен энди бир гадоман.
Вурм. Жуда маъқул! Хафа булманг, яхши қиз! Мен сизга чин кўнглимдан ачинаман. Менга қолса шундай бўлишини истармидим? Мен унча-мунча нарсани назар- писанд ҳам қилмайман. Худо ҳаққи! Тўғри айтаман. Сиз учун кўп афсус ейман.
Луиза (унга тек, хумрайиб қарар). Гапирманг, бўлди! Қурқинчли муддаонгиз бордай кўринади.
Вурм (унинг қўлидан ўпмоқчи бўлади). Хўш, бор­ди-ю, бу нозик қўлчаларни орзу қилсам-чи?.. Сиз бунга нима дер эдингиз, жоним Луиза!
Луиза (даҳшатли ғурурлик билан). Сени биринчи никох кечасидаёқ бўғиб ўлдирар эдим. Иннай кейин, кулиб-кулиб ўзимни жаллодларга топширар эдим. (Кетмоқчи бўлар, яна қайтар.) Энди ишингиз битгандир, афандим. Йўрҳалаб қолсангиз ҳам бўлар...
Вурм. Яна жиндек нарсаси қолди, хоним. Сиз мен билан ибодатхонага борасиз. Бу хатни уз ихтиёрингиз билан ёзганингизни ҳар вақт бўйнингизга олиш учун қаттиқ қасамёд қиласиз!
Луиза. Эй тангрим! Бу иблис ишларига сен ҳам ўз мудрингни босасанми? (Вурм уни олиб кетар.)

Download 260.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling