Л'уйза; Қандай ўжарлик! У худони айбласа — айблайдики, лекин ўз хатосига тан бермайди.
Фердинанд (аччиқ кўз ёши билан қизнинг елкасиза суянар). Яна бир карра, Луиза! Иккимиз биринчи марта уйишган кунда, сенинг ўтли лабларингдан «ФерДинанд» ва биринчи мартаба бўлиб «сен» деган сўз узилиб тушган эди. Шу пайтда қучоқларга сиғмас даражада шодликлар пайдо бўлган эди: Мангулик бизнинг ўнгимизда гуё бахор кунлари каби яшнаб ётар, олтин умр эса, кўнглимизни ипаклар билан ясанган келинчак сингари ўзига тортар эди... Мен ана шу чоғларда бахтиёр эдим. О, Луиза! Луиза! Луиза! Нега сен шундай бевафолик қилдинг?
Луиза. Йиғланг, Вальтер, қон йиғланг! Мен сизнинг ғазабингиздан кўра ҳасратингизга лойиқ кишиман
Фердинанд. Янглишасан! Булар ҳасрат ёшлари эмас юрак яраларига малҳам бўлувчи, ўлик-туйғуларни руғлантирувчи, ўйноқи шабнам дурдоналари эмас! Булар ғурбат томчилари! Булар муҳаббат билан абадий хайрлашув онлари! (қўлини қўрқинчли тантана билан қизнинг бошига қўйu6.)Бу ёшлар, сенинг кўнглинг ҳасратида оқади. Луиза! Бу ёшлар ўзининг бехисоб шафқат-мархаматлари билан сенга боқмаган, яратганлари орасида энг яхши, бебахо бир малакни кўриб, билиб туриб ҳалок қилаётган худодан ҳасрат қилиб оқади!.. ОдаМлар ўзининг кайфу сафосидан махрум бўларкан, бу ҳеч гап эмас. МенймЧа бутун борлиқ ер орасида сендай одамни кун кечираётганини кўриб ҳайрон бўлади ва бундан ўрнак олиб, қора кийиниб олар. Аммо фаришталар орасида вабо касали ҳукмронлик қиларкан, менга қолса бутун дунё мотам тутиб, қора кийсин дейман.
Луиза. Сабр косамни тўлдирманг, Вальтер! Менинг маънавий кучим оз эмас. Лекин ҳаддан ташқари қийноқларга у ҳам туриш беролмайди. Вальтер, яна бир оғиз сўз, кейин тамомила айрилишамиз. Қора тақдир қалбларимизнинг тилини чувалтириб юборди. Агар оғзимни очолсам эди, Вальтер, мен сизга шундай нарсаларни айтиб берар эдимки... Аммо, нима қилайки, бераҳм Тақдир, ишқим каби тилимни ҳам боғлаб қўйган. Сиз мен паст, бузуқ бир хотин билан гаплашгандай гаплашсангиз ҳам сабр қилишдан ўзга чорам йўқ!
Do'stlaringiz bilan baham: |