Бемор 26 ёш, стационарга даволаниш учун қуйдаги диагноз билан юборилди: Ўнг ўпка юқорги бўлагининг ялиғланган туберкулези, парчаланиш ва тарқалиш даври. БК+. Клиник лабораторияда балғами 2 марта текширилганда, МБТ 1+ аниқланган. Балғамни қўшимча HAIN-test ёрдамида текширилганда, дориларга сезгир МБТ аниқланган. Анамнезидан касаллик биринчи марта аниқланган. Шикоятлари: умумий холсизлик, тана харорати 38°С гача кўтарилиши, озиш, йўтал, қон аралаш балғам ажралашига. Илгари ўтказган касалликлари: тез-тез қайталанувчи ЎРВИ. Зарарли одатлари: сигарет чекиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш. Эпидемиологик анамнез: узоқ муддатдан буён ТБ билан касалланган акаси билан мулоқотда бўлган. Уйланган, 3 ёшли қизи бор. Яшаш шароити қониқарсиз, ишсиз. 3 хонали квартирада ота-онаси, ака-укалар оиласи билан яшайди. Оила 8 нафар аъзолардан иборат. Ёш болалар ва ёши катта ота-оналари туберкулез билан касалланган бемор билан мулоқотда бўлган. Моддий таъминоти кам таъминланган оилалар қаторига киради.
Савол ва топшириқлар: Беморни қандай шароитда шифохонага жойлаштириш мухим ахамиятга эга? Динамикада қандай лаборатор текширувлар ўтказилади? Туберкулез инфекцияси ўчоғида ТБ билан мулоқотда бўлган шахсларга қандай эпидемиологик чора-тадбирлар ўтказилади? Бактериоцид ультрабинафша нурлантириш тартибини аниқланг?
Топшириқ: Клиник ташхисни аниқлаштириш мақсадида беморни текшириш. Текширув натижаларига асосланган холда стационар ва амбулатор шароитда мулоқотда бўлган шахсларни инфекцияланиш хавфини аниқлаш. Эпидемиологик хавфлилига кўра беморни стацинарда тўғри саралаш, изоляция қилиш ва жойлаштириш, назоратли адекват давони ўтказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |