Фтизиатрияда инфекцион назорат


Download 0.81 Mb.
bet1/12
Sana10.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1348704
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-инфекцион назорат

ФТИЗИАТРИЯДА ИНФЕКЦИОН НАЗОРАТ


Туберкулёз ХХI асрда ҳам дунёда жиддий тиббий ва ижтимоий муаммо бўлиб қолмоқда, бу касалликни ривожланишида турли хил факторларни тасири билан боглик. ЖССТ малумотларига кўра Европа бўйича хар йили 418 000 тагача янги ТБ билан касалланиш аниқланади ва 60 000 одам ТБ дан вафот этади. 2010 йилдаги прогноз бўйича. Шу йилда 309 648 янги касалланиш ва 38 941 ўлим холати қайд қилинди, улардан асосийси шарқий ва марказий регионларда қайд этилган. (Расм.1).

Расм №1. Туберкулёз била касалланиш, ЖССТ Глобал ТБ Контролрепорт, 2011 бўйича.

2006 йилда бутун дунё бўйича ТБ билан касалланган беморлар сони камайди ва касалланиш (100 000 ахолига нисбатан) 1,3% га пасайди. ЖССТ бўйича 2005-2010 йиллар давомида Европа регионида ТБ билан касалланиш 100 000 ахолига нисбатан 40 тадан 34 тагача камайди. Бу ижобий натижага қарамай,18 та давлатда ТБ билан касалланиш (69 та 100 000), қолган давлатларга нисбатан 8 марта юқори (8 та 100 000 ахолига).


Дунёда туберкулёз билан умумий касалланиш пасайиши фонида, МТБ резистент шакли сони ошиб бормоқда. Европада ЖССТ га аъзо 27 та давлатдан 15 тасида МЛУ-ТБ (дорилага чидамли микобактерия) даражаси юқори. ЖССТ малумотларига кўра хар йили бутун дунёда 81 000 одам МЛУ-ТБ билан касалланади. Шулардан атиги 29 000 беморга 2010 йилда аниқ ташхис қўйилган. Ўтказилган тадқиқотларга кўра дунёда касалланиш юқори бўлган регионларда МЛУ-ТБ 32% биринчи марта аниқланганларда ва 76% даволаниш натижасида юзага чиқади.
ОИВ-инфекцияси тарқалиши ТБнинг эпидемиологик холатини ёмонлашишига сабаб бўлмоқда. ОИВ билан касалланганлар ўртасида туберкулёз билан ўлим кўрсаткичи биринчи ўринга чиққан. ТБ билан касалланганлар орасида ОИВ билан касалланиш ортиб бормоқда, 2008 йилда 3,4%, 5,4% 2010 йилда. 2010 йилда 20 000 ТБ касаллардан 16 000 ОИВ-инфекция билан зарарланган ва атиги 70% антиретровирус терапия олган.
Ўзбекистон Республикасида давлат миқёсида комплекс туберкулёзга қарши чора-тадбирлар ўтказилишига қарамай, ижтимоий-иқтисодий омиллар, миграция жараёни ва ОИВ-инфекцияланиш холатлари туберкулёз бўйича эпидемиологик холат танглигича қолишига сабаб бўлмоқда. ТБнинг мултирезистент (МЛУ) шаклли беморлар орасида ошиб бормоқда, бу даволаш самарадорлигини пасайтиради ва туберкулёз давоси прогнозини ёмонлаштиради.
2002 йилдан 2011 йилгача Ўзбекистон Республикасида туберкулёз билан касалланиш 100 000 ахолига нисбатан 79,1 дан 52,5 гача камайган ва ўлим кўрсаткичи 12,3 дан 5,2 гача камайган, 100 000 ахолига нисбатан. 2005 йилда Тошкент шахрида ўтказилган текширувларга кўра дориларга чидамли туберкулёз биринчи марта аниқланганлар беморлар орасида 14,8%, даволанганларда 60% гача учраган бўлса, 2010-2011 йиллардаги текширишларга кўра ТБ МЛУ биринчи аниқланганларда 23% ва қайта даволанганларда 62% ни ташкил этмоқда.
Охирги йилларда туберкулёзни нозо-комиал юқиши кўпроқ учрамоқда. Чет эл илмий марказларининг молекуляр-эпидемиологик текширувлари натижасига кўра махсус касалхоналарда даволанаётган МЛУ туберкулёзли беморларда кесишган зарарланиш холатлари кўплаб учрамоқда.
Охирги йилда кўплаб нашрларни ёритишича Нью-Йоркдаги касалхоналарнинг туберкулёз бўлимларида МЛУ туберкулёз билан касалланиш юқори даражага чиқмоқда ва Африкадаги беморларда МЛУ туберкулёз ОИВ-инфекцияли беморларда кенг тарқалган. Икки холатда хам беморларда юқори ўлим холати кузатилган.
Агар юқори кўрсаткич ўлимга этибор берадиган бўлсак, бунга сабаб узоқ вақт самарасиз даво ва молиявий маблағни етишмовчилиги бўлмоқда, буларни йўқотиш учун халқаро исботланган қоидаларга асосан инфекцион назорат чора тадбирлари ишлаб чиқилган.
Халқаро амалиётда эпидемиологик, клиник ва санитар-гигиеник чора-тадбирлар комплекси юқумли касалликни тарқалишини олдини олиш учун қаратилган ягона дастур бўлиб, инфекцион назорат деб номланади (ИН).
Инфекцион назорат – ахоли орасида ТБ тарқалишини камайтиришга мўлжалланган чора-тадбирлар йиғиндисидир. Асосий инфекцион назорат бу ТБ эрта ва тез диагностикаси ва тўғри даволашдир.
Ҳозирги қўлланмада ЖССТ бўйича тиббиёт муассасаларида ва уй шароитида туберкулёзли беморларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари ёритилган. Бу адабиётда асосан янги усуллар ва атроф-мухитдаги обектларни зарарсизлантирадиган воситаларга эътибор қаратилган.
Бу Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими томонидан молиявий база, кадрлар ва моддий-техник базаси даражалари ва иқлим шароитларини инобатга олган холда ишлаб чиқилган.



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling