Фтизиатрияда инфекцион назорат


Иш жойи ТБ билан касалланиш хавфи, марта


Download 0.81 Mb.
bet4/12
Sana10.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1348704
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-инфекцион назорат

Иш жойи

ТБ билан касалланиш хавфи, марта

Поликлиникалар

4,2 – 11,6

Терапевтик бўлимлар

3,9 – 36,6

Стационарлар

14,6 – 99,0

Тез тиббий ёрдам булимлари

26,6 – 31,9

Лабораториялар

42,5 – 135,3




Хавф гурухлари

ТБ билан касалланишнинг нисбий хавфи

ОИТС

170

ОИВ- инфекцияланган

40-50

Силикоз

30

РГКни фиброз зарарланиши

4-26

Саратон (бош ёки бўйин)

16

Иммуносупрессив даво

12

Гемодиализ

10-15

ОБД конверсияси <1 г.

10

Вакцинация ва туберкулез. Эпидемиологик нуқтаи назаридан билиш керакки, БЦЖ – вакцинацияси ахоли орасида туберкулезни юқиш хавфини пасайтирмайди, лекин болаларда тарқалган жараён (милиар туберкулез ва туберкулез мененгити) ривожланиш хавфини камайтиради.


1.4. Туберкулез инфекциясининг касалхона ичи тарқалиши.
Туберкулез инфекциясининг касалхона ичи тарқалиши туберкулез билан касалланиши ёки хар хил штамларни қайта юқтириш эмас, балки одамларнинг МБТни юқтириш хавфи деб қараш мумкин.
С тационар бўлимларнинг умумий палатасида МБТ инфекцияси аниқланмаган ва даволанмаган холат


МБТни касалхона ичи юқиш хавфи юқорилиги амалий хамма жойда аниқланади. Асосан стационар ва амбулатор тиббииёт муассасаларида юқори хавф ташхисланмаган туберкулез беморлар, МБТ ажратувчилар, самарали туберкулезга қарши терапия олмаган ва тегишли инфекцион назорат тадбирлари ўтказилмаган бўлади. Хавф даражаси беморларнинг қайси контингентда туришига, бошқа беморлар ва мулоқотдаги шахслар, муассасаларда инфекцион назорат чоралари даражасига боғлиқ.


Туберкулез инфекциясининг касалхона ичи тарқалиш йўллари:
Бемор – тиббий ходим
Тиббий ходим – тиббий ходим
Тиббий ходим – бемор
Бемор – бемор
Керакли инфекцион назорат чоралари йўқ вақтда ТБга қарши муассасаларда туберкулез инфекциясининг энг юқори тарқалиш хавфи юқорида айтиб ўтилганидек бўлади,
Қатор даволаш тадбирлари ва муолажалар тиббиёт муассасаларида юқори инфекцияланиш хавфини намоён қилади: бронхоскопия, эндотрохеал интубация ва анестезия, трахея ва бронхлар ичидаги ёт жисмларни эндотрохел трубка орқали сўриб олиш, абсцессларни очиб ирригация қилиш, аутопсия, балғамни йиғиш ва индукцияси, ингалиация в.б. Бу даво тадбирлари БК+ беморлар учун максимал чегараланган бўлиши ва фақат қатиий кўрсатмалар бўлганда ўтказилиши керак.
Муассасаларда МБТ тарқалиш хавфи юқори бўлган жойлар қуйидагилар хисобланади:

  • МБТ мусбат беморлар учун палаталар ва башқа тиббий хоналар, шу жумладан тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун бинолар;

  • Амбулатор бўлимлар йўлланма берилган ТБ билан касалланган юқумли беморлар ва ТБ билан касалланиш хавфи мавжуд бўлган шубхали беморлар;

  • Инфекцион аэрозоллар хосил бўладиган муолажа хоналари; масалан, балғам намуналарини йиғиш учун мўлжалланган жойлар, бронхоскопик хоналар, секцион текширувлар ва торакал операциялар учун мўлжалланган заллар.




Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling