3. Туберкулез инфекцияси ўчоғида туберкулезни барвақт аниқлаш усуллари ўтқазилади:
- балғамни МБТга бактериоскопик текшириш;
- болаларга 2 ТБ билан Манту синамаси қўйиш; - Профилактика усуллари (санитар, маҳсус, химиопрофилактика, ижтимоий) - 1 гурух диспансер ҳисобида турган туберкулез бемор ўчоғига бир ойда 1 марта бориш. 4. Туберкулезга қарши стационарларда балғам микроскопияси, экма натижалари ва қўзғатучини дориларга сезгирлиги тести (ёки уни дориларга чидамлилик хавфи) тахлили натижаларига асосан беморлар оқимини ажратиш лозим, турли оқим тоифалари беморларини ажратишда кетма-кетлик ва вақт оралиғи, шунингдек шунингдек атроф-мухит зарарсизлантириш имкониятини (табиий ёки механик вентиляция, бактериоцид ультрабинафша нурлантириш), ниқоб ва респираторлар мавжудлигини инобаига олиш керак. Санитар-эпидемиологик назорат (СанПЭН) талабларига асосан палаталар, йўлаклар, беморлар дам олиш жойлари ва муолажа хоналарини бактериоцид ультрабинафша билан нурлантириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |