Фтизиатрияда инфекцион назорат


Ходимлар ўртасида ТБ касаллиги билан касалланишни эпидомиологик назорати


Download 0.81 Mb.
bet6/12
Sana10.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1348704
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-инфекцион назорат

Ходимлар ўртасида ТБ касаллиги билан касалланишни эпидомиологик назорати.
Тиббиёт ходимлари туберкулёз билан касбий зарарланиш хавфига эга, шуниниг учун улар мунтазам текширувдан ўтишлари керак. Тиббий ходимларини текширувдан ўтказиб туриш иш берувчининг мажбурияти ҳисобланади. Маъсул тиббиёт ходимлари барча тиббий ходимларниниг тиббий текширув натижаларини қайд этиб бориши ва ҳар йили шифохонанинг инфекцион назорат бўйича маъсул ходимга топширишлари керак.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 29 декабрдаги 600-сонли буюриғига асосан:
“ Хар бир иш бошлаётган ходим ҳамда кафедра ишчилари иш бошлашдан олдин тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишлари зарур. Хар йили ДМБ ларнинг ходимлари мажбурий флюрография текшируви билан биргаликда диспансеризациядан ўтишлари керак. Декретирланган ходимлар (ошхона ишчилари, овқат тарқатувчилар, ОЦС, рентген, лор, лабаратория ходимлари) тиббий текширувни белгиланган буюруқ бўйича календар режа асосида ўтишади. Декретирланган ходимларни текшириш ҳамда диспансеризация хужжатлари маъсул шифокорда ёки даволаш ишлари бўйича бош шифокори моувинида сақланиши керак. Бош ҳамшира ўрта ва кичик тиббий ходимлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориши керак.”
Инфекцион бошқарувни баҳолаш ва мониторинг.
Тиббиёт муассасаларида, мунтазам мониторинг ҳолатидаги СЭС дан ташқари (Мониторинг ўтказиш учун № 8.3 илова, № 2 сўровнома), инфекцион бошқарув комиссияси таркибида 3-5 одам мунтазам ИН режаси асосида тахлил ўтказиш бажарилиши керак (кварталда бир марта). ИН тадбирларини кейинчалик амалга ошириш ва тўғри жорий қилиш учун бу жуда муҳим ҳисобланади.
Маниторингдан кейин камчиликларни тузатиш ҳақида таклиф билдириш керак.
2.3.2. Маъмурий бошқарув.
Туберкулёзга қарши инфекцион назорат, маъмурий чора-тадбирлари бу-ташкилий характерга эга бўлган тиббиёт ходимлари ва ташриф буюрувчиларни инфекцион аэрозоллардан ва беморлар билан мулоқотда бўлишдан максимал чегаралашга қаратилган чора-тадбирлар. Бу чора-тадбирлар туберкулёз инфекциясини касалхона ичида тарқалишини камайтиришга қаратилган ва бу қуйидагиларга боғлиқ:
• туберкулёз беморларни эрта аниқлаш
• Дориларга чидамли ўпка туберкулёизни эрта ва тез ташхислаш
• бактерия ажратувчи ва дориларга чидамли туберкулёзли беморларни ажратиш;
• ЖССТ бўйича ўз вақтида стандартларга асосан адекват давони тайинлаш.
Маъмурий чора-тадбирлар касалхона доирасида туберкулёзга қарши инфекцион назоратни асосий компонентлари ҳисобланади. Маъмурий чора-тадбирларни самарали ўтказиш учун уларни мукаммал равишда ташкил қилиш керак.
Фақатгина маъмурий чора-тадбирларни ўзи ҳам касалхона шароитида туберкулёз трансмиссиясини камайтиради. Маъмурий чора-тадбирлар касалхонада туберкулёз инфекциясини тарқалишини камайтиради, шуниндек узоқ вақт касаллик тарқалишини камайтириш учун бошқа чора тадбирларни ҳам ўтказишга тўғри келади.
Эрта диагностика ва самарали даволаш
Туберкулёз инфекцияси тарқалганлиги асосий белгиларидан бири-ноаниқ контакт ҳолати ҳисобланади. Контагиоз беморлар сонини камайтириш ва туберкулёз инфекциясини тарқалишини тўхтатишнинг ягона калит стратегияси – эрта диагностика ва аниқланган беморларни тезда абациляр ҳолатга ўтказиб самарали даволаш.
Самарали даволаш МБТга сезгир туберкулёзга қарши препаратлардан иборат. Бу ҳар бир бемор учун дорига сезгирлик ўтказиш орқали аниқланади ва даво режими коррекция қилинади. Афсуски дориларга сезгирлик текшируви натижаси чиқиши учун кўп вақт керак бўлади. Бу вақтда беморлар (агар улар резистент шакли билан оғриган бўлса) ноадекват даволанади. Шунинг учун беморлар бактерия ажратувчи ва инфекция тарқатувчи (резистент штамм) бўлади. Молекуляр экспресс-тест диагностика ўтказиш жуда муҳим.
Ҳар бир аниқланган ҳолат юзасидан контактда бўлган шахслар регионал санитар-эпидемиологик хизматида туберкулёзни инкор этиш учун текширувдан ўтади.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling