Фтизиатрияда инфекцион назорат


ТБ билан касалланиш ва зарарланиш хавф омиллари


Download 0.81 Mb.
bet3/12
Sana10.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1348704
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-инфекцион назорат

1.3. ТБ билан касалланиш ва зарарланиш хавф омиллари


ТБ билан касалланиш ва зарарланиш хавф омиллари қуйидагилардан иборат:

    • Аэрозол инфекцион таркиби;

    • Мулоқот давомийлиги;

    • Макроогранизм иммун холати.

Кўп миқдорда бактерия ажратувчи беморлар кам хаво айланадиган жойларда ва кўп микдорда бактерия ажратувчи беморлар (балғам йиғиш ва индукцияси, ингаляция, фистулалар ишловида, трахея интубацияси ва экстубациясида, бронхоскопияда, аутопсияда) инфекцион воситаларни лаборатор шароит ишловида хам хаводаги аэрозол инфекцион таркиби юкори бўлади.
ТБ микобактерияси тарқалиш хавфи юқори бўлган жойлар:

  • Тиббий муассасалар;

  • Одамлар кўп тўпланадиган жойлар;

  • Уй хўжалигида.

Тиббиёт муассасалари, даволаш-профилактик муассасалари ва лабораторияда инфекцион агент тарқалиш хавфини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида бошқа мавзуларда тўлиқ айтиб ўтилган.
Харбий казармалар, ахлоқ тузатиш колониялари, умум турар жойлар, қариялар уйларида ва бошқа жойлар омма кўп йиғиладиган жойлар хисобланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорати остидан ташқарида бўлган муассаса бошқармаларини қатъий назоратга олиш зарур. Омма кўп йиғиладиган жойларда, казармаларда, ахлоқ тузатиш колонияларида ахоли сонини камайтириш ТБ микобактерияси тарқалишини олдини олади. ЖССТ маълумотларига кўра, қамоқхона ва қисқа муддат озодликдан махрум қиладиган муассасаларда ТБ микобактерияси трансмиссияси юқорилиги аниқланган. Ёпиқ муассасаларда инфекцион назорат ташкил қилинмаганлиги ва ТБ микобактерияси текширилмаганиги сабабли ТБни узоқ муддат юқумлилиги сақланиб туришига сабаб бўлади.
Балғам микроскопик текшируви мусбат чиққан беморлар юқори юқумлиликка эга хисобланади. М. Тuberculosis културал текширувида мусбат, лекин балғам микроскпик текширувида манфий чиққан беморлар эса кам юқумлилик хисобланади. Тарқалган ТБнинг парчаланиш фазаси, айниқса йирик бўшлиқли шаклларида М. tuberculosis кўп миқдорда ажралиши хавфи аниқланган. Текширишлар натижасида битта бактерия ажратувчи бир йил давомида 10 дан 30 тагача соғлом инсонни зарарлаши мумкин.
Доимий режали даво олиб турувчи, ўз вақтида самараси исботланган дориларни қабул қилувчи беморлар кам юқумли хисобланади. Хаттоки бактерия ажратувчанлиги сақланган, балғам микроскопик текшируви мусбат чиққан беморлар инфекция тарқатиш хусусияти камроқ хисобланади, чунки ТБ қарши дори воситалар таъсирида микобактерия вирулентлиги ва яшовчанлиги пасаяди. Даволаш учун аниқланмаган ва “яширин” ТБ хисобига ТБ трансмиссияси сақланиб туради, шу билан бирга амбулатор шароитда адекват даво олаётган ТБ билан хасталанган беморлар мулоқотда бўлган инсонлари учун кам юқумли хисобланади.
ТБни касалхона ичида тарқалишининг энг хавфли йўли – бу тиббий ходимларни беморлар томонидан зарарланишидир. (Жадвал №1).




Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling