Фтизиатрияда инфекцион назорат


- бўлим. Туберкулёз трансмиссияси


Download 0.81 Mb.
bet2/12
Sana10.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1348704
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-инфекцион назорат

1- бўлим. Туберкулёз трансмиссияси
1.1.Қўзғатувчи характеристикаси
Микобактерия классификацияси. Mycobacteriaceae оиласи, Actinomycetales қатори, Mycobacterium тури. Туберкулёз қўзғатувчисини 1882 йилда Р.Кох аниқлаган. 1975 йилда бу турга 30 вакил, 2000 йилда 100 га яқин вакил аниқланди. Туберкулёз қўзғатувчи микобактериялар М. tuberculosis остида бирлаштирилади, Уларга М. tuberculosis, M. bovis, M. bovis BCG, M. africanum, M. microti, M. сanettii киради. Охирги йилларда яна M. pinnipedii, M. caprae турлари аниқланди. Бошқа микобактериялар нотуберкулёз микобактерияларига киритилади (НТМБ). Бу гурухга қуйидагиларни киритиш мумкин: M. avium/M. intracellulare, M. fortuitum, M. ulcerans, M. szulgai, M. malmoense, M. cheloneae, M. xenopi, M. scrofulaceum и M. abcessus. Бу микобактериялар шартли патоген хисобланади ва одам иммунитети пасайганда касаллик келтириб чиқаради. Қолган нотуберкулёз микобактериялар тупроқда, сувда яшайди, патоген хисобланмайди ва улар одам иммунитети пасайиб кетганида ҳам касаллик чақирмайди.
М орфологияси. Микобактерия-кислотага чидамли юпқа таёқча, спора ва капсула хосил қилмайди. МБТ карбол фуксини билан бўялганда хар-хил гранулалар сақлаган, малина-қизил рангли таёқча кўринади. (Расм №1А).

Расм №1А. M.Tuberculosis карбол фуксини билан бўялган.

Расм №1Б. M.Tuberculosis микроколонияси.

M.Tuberculosis узунлиги тахминан 2-4 мкм, эни – 0,2-0,5 мкм. Туберкулёз микобатрияси қалин хужайра қобиғи билан қопланган, унда бир нечта қаватлар бўлиб, асосий қисми микол кислота ва унинг хосилаларидир. Вирулентлигини корд-фактор белгилайди.
Микобактерия кўпайиши. Микобактерия жуда секин кўпаяди: 18-24 соатда бир марта бўлинади, 4-6 хафтада типик микобактерия колонияси хосил бўлади (Расм №1Б).


1.2. Туберкулез микобактериясининг юқиш йўллари
Эпидемиологик маълумотларга қараганда Мicobacterium tuberculosisни энг асосий юқиш йўли бу аэроген йўл хисобланади. Зарарланмаган тери, шиллиқ каватлар, шу билан бирга юқори нафас йўллари ва бронхиал дарахт организмни мукоцилиар барьер, хужайра ва гуморал иммунитет механизмлари хисобига М. tuberculosisдан химоя қилади. Кўп микдорда ТБ микобактерияси зарарланган тери орқали ўтади ва тери остини зарарлайди.
ТБ микобактерияси манбаи нафас йўллари ТБ билан хасталанган (ўпка, бронх, халқум) беморлар хисобланади. Бемор йўталганда, гапирганда, аксирганда, куйлаганда хавога турли хил оғирликдаги ТБ микобактериси тутувчи балғам бўлакларини тарқатади. Аэрозол зарраларини ўлчамига қараб тезда ерга тушиши ёки 5-10 микронли майда зарралар эса дархол хавода қуриб қолади, булар узоқ муддат (сутка, йиллаб) хавода сақланиб қолади. Шундай килиб, 1 микробни хавода ўтириш тезлиги 2 мм/мин ёки 3 м/суткани ташкил қилади. Шу билан бирга инфекцион аэрозол катта заррачалари эса аэродинамик ва иннерция физика қонунларига асосланган холда тўқима юзаларига, нафас йўлларига, трахея, бронхлар юзасига тушади ва мукоцилиар механизм билан чиқарилиб ташланади.
Фақатгина 5-10 микрон ўлчамли аэрозол заррачаларигина бронхиал дарахт – алвеолаларигача етиб бориши мумкин ва ТБ микобактерияси иммунитет омиллари таъсир қила олмайдиган алвеоляр макрофаглар ичига кириб олади, бу инсон организмини инфекцияланиши ва кейинчалик касаллик ривожланишига олиб келиши мумкин.
Каттароқ заррачалар эса жихозлар, кийим, чойшаблар устига ўтиради ва булар эпидемиологик хавф туғдирмайди, чунки 1-10 микронгача бўлган заррачалар реаэролизацияси учун кўп микдорда энергия сарфланади.
1-3 аэрозол таркибидаги 1-10 та ТБ бактерия инсон организимини зарарлаб, ТБ касаллигини ривожлантириши мумкин.


Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling