Фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар ўз фуқаролик ҳуқуқларига ўз эркларига мувофиқ эга бўладилар ва бу ҳуқуқларини ўз манфаатларини кўзлаб амалга оширадилар


-модда. Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона


Download 198.59 Kb.
bet32/132
Sana21.06.2023
Hajmi198.59 Kb.
#1641509
TuriКодекс
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   132
Bog'liq
3.O‘zbekiston Respublikasi fuqarolik kodeksi (1)

71-модда. Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона
Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона мулкдорнинг ёки у вакил қилган органнинг қарорига мувофиқ ташкил этилади.
Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган корхонанинг таъсис ҳужжати унинг белгиланган тартибда тасдиқланган уставидан иборатдир.
Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона ўз мол-мулкининг бир қисмини хўжалик юритиш учун белгиланган тартибда топшириш йўли билан юридик шахс бўлган бошқа унитар корхона (шўъба корхона) ташкил этиши мумкин.
Муассис шўъба корхонанинг уставини тасдиқлайди ва унинг раҳбарини тайинлайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси]
72-модда. Оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат унитар корхонаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига мувофиқ давлат мулки бўлган мол-мулк негизида оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат унитар корхонаси (давлат корхонаси) ташкил этилиши мумкин.
(72-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Давлат корхонасининг таъсис ҳужжати унинг уставидир.
Оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат корхонасининг фирма номи унинг давлат корхонаси эканлигини кўрсатиши керак.
Давлат корхонасининг ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқи ушбу Кодекснинг 178 ва 179-моддаларига мувофиқ белгиланади.
Давлат корхонасининг мол-мулки етарли бўлмаганида давлат унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади.
Давлат корхонаси уни тузган давлат органининг қарорига мувофиқ қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:

Download 198.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling