Инновацион лойиҳани ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича эксперт якуний хулосаси


Download 20.11 Kb.
Sana06.04.2023
Hajmi20.11 Kb.
#1329709
Bog'liq
Tavsiya noma


Инновацион лойиҳани ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича эксперт якуний хулосаси
__________________________________________________________________
Лойиҳа номи: Деталларни ишлаб чиқаришда газлантиришга асосланган инновацион қуйиш технологиясини жорий қилиш ҳамда метал маҳсулотларини ишлаб чиқариш.
Хулоса тузилган сана: ___________
Илмий техник экспертиза ўтказиш учун тақдим этилган хужжатлар рўйхати:

  1. Инновацион лойиҳанинг тавсифи;

  2. Инновацион лойиҳанинг паспорти;

  3. Техник иқтисодий асослари.

FERPI MECH-TECHNO” раҳбари: О.С.Назарматов


Тадқиқот объекти. Лойиҳа объекти сифатида “FERPI MECH-TECHNO” унитар корхонасида “Деталларни ишлаб чиқаришда газлантиришга асосланган инновацион қуйиш технологиясини жорий қилиш ҳамда метал маҳсулотларини ишлаб чиқариш”ни Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Фарғона кўчаси 86-уйда жойлашган Форғона политехника институтида амалга ошириш.
Мақсад. талаба ёшларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, инновацион ғоялар, лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, талабаларни инновацион фаолиятини рағбатлантириш шунингдек, талаба-ёшларни иш билан таъминлашдан ҳамда рақобатбардош профессионал кадрларни иқтисодиётимизнинг реал секторларига етиштириб беришдан иборат.

Лойиҳа натижалари:


Вилоятимизда мураккаб юзали деталларга ишлов бериш ва нотехнолагик деталларни тайёрлашдаги юзага келадиган муаммоларни бартараф етиш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари, ҳудудларда металл импортини камайтиришга йўналтирилган ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва тадбиркорлик субектларига лойиҳалашдаги муаммоларни бартараф етиш орқали қуйидаги хизматларни кўрсатиш:
- Прессформа, штамп, қолипларни механик ишлов бериш йўли билан ясаш;
- Мураккаб юзали деталларга ишлов бериш,
- Тишли ғилдиракларни ишлаб чиқариш,
- Вал, втулка, силиндрсимон деталларни ишлаб чиқариш,
- Деталларга жилвирлаш дастгоҳида ишлов бериш,
- Деталларга фрезирлик дастгоҳида ишлов бериш,
- Лойиҳалаш ишлари,
- Конвеер ва линяларни ишлаб чиқариш,
- Мураккаб метал конструксияларни лойиҳалаш ва ясаш.
- Майда серияли машина деталларни ишлаб чиқариш,
- Ва бошқа хизмат турлари.
Корхона тўла ишга тушгандан сўнг 10 нафар Ёшлар дафтаридагилар ва талабалар доимий иш билан таьминланади.
Асосий мақсад ва талаблар:

  • Вилоятимизда мураккаб юзали деталларга ишлов бериш ва нотехнолагик деталларни тайёрлашдаги юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш;

  • Ўзбекистон республикасига кириб келаётган импорт деталларни 80% метал деталлар хисобланади, булар редукторлар корпуси, электр моторлар корпуслари, насос ва шу каби метал деталлар хисобланади. Ушбу лойҳа орқали бир кунда 2 000 кг ойига, 48 тонна йилига, 576 тонна ишлаб чиқарилади

  • Деталларни ишлаб чиқаришда янги инновацион технология жорий қилиш;

  • Аҳолига арзон ва сифатли маҳсулот етказиб бериш;

  • Замонавий билимлардан фойдаланиш ва тажриба орттириш.

  • 240 нафар талаба амалиёт ўташи шу билан бирга 40 ортик илмий тадқиқотчилар ва докторанлар ўз илмий изланишларини олиб бориши кўзда тутилган ҳамда ушбу корхона базасидан фойдаланиб 6 та фандан лаборатория машғулотлари олиб бориш режалаштирилган.

Қўлланиш соҳаси: Машинасозлик ва янги технологиялар, металлургия соҳаларига тадбиқ қилинади. Қуймдагиларга эришиш кўзда тутилган.
Ускуналар нархини кескин камайтириш;
• Технологик операциялар сонини камайтириш;
• қайта ишланган кварц қумини қолиплаш материалининг сифатини қўллаш;
• Уларни ишлаб чиқариш учун самарали фойдаланиш;
• Қуймаларни якуний қайта ишлаш;
• Ишлаб чиқариш чиқиндилари миқдорини минимал даражада камайтириш;
• Меҳнат сарфи 2-4 баробар камаяди;
• Электр энергияси сарфини 2-3 баробар камайтиради;.
Лойиҳанинг иқтисодий аҳамияти: Юқори аниқликдаги ва сифатдаги машина деталларини ишлаб чиқариш ҳамда инновацион қуйиш технологиясини жорий қилиш.
Газлантиришга асосланган инновацион қуйиш технологияси қуйма дизайнларининг кўп қирралилигини ва бир нечта қисмларни биттага бирлаштириш қобилиятини таъминлайди. Газлантиришга асосланган инновацион қуйиш технологияси цилиндр блоклари, каллаклар ва картерлар каби мураккаб қуймаларни ишлаб чиқариш учун ишлатилади, бу анъанавий қолиплаш жараёнидан тубдан фарқ қилади. Ушбу қуйиш усули билан қуйма пўлат, қуйма темир, алюминий ёки мис қотишмаларидан олиниши мумкин.
Вилоятимизда мураккаб юзали деталларга ишлов бериш ва нотехнолагик деталларни тайёрлашдаги юзага келадиган муаммоларни бартараф етиш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари, ҳудудларда металл импортини камайтиришга йўналтирилган ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва тадбиркорлик субектларига лойиҳалашдаги муаммоларни бартараф етиш
Унитар корхона таркибида : Илмий тадқиқот маркази, инновацион қуйиш технологияси, механик ишлов бериш, инжинеринг бўлимлари фаолият юритиши кўзда тутилган бўлиб корхонада келажакда CАД/CАМ/CАЕ тизимлари таркибига кирувчи барча ишлар амалга оширишга эришилади.

Эксперт: т.ф.д. порфессор Р.Ж.Тожиев
Download 20.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling