3-кичик бўлим
ОБЪЕКТЛАР
6-БОБ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.01.00 Умумий қоидалар]
81-модда. Фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг турлари
[СПиТ:
1.Фуқаролик ҳуқуқлари объектлари / Фуқаролик ҳуқуқлари объектлари]
Фуқаролик ҳуқуқларининг объектларига ашёлар, шу жумладан пул ва қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар, мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар, ихтиролар, саноат намуналари, фан, адабиёт, санъат асарлари ва интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари, шунингдек шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа моддий ҳамда номоддий бойликлар киради.
82-модда. Фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг муомалада бўлиши
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.01.00 Умумий қоидалар]
Фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари эркин суратда бошқа шахсларга берилиши ёки универсал ҳуқуқий ворислик (мерос қилиб олиш, юридик шахсни қайта ташкил этиш) тартибида ёхуд бошқа усул билан, агар улар муомаладан чиқарилмаган ёки уларнинг муомалада бўлиши чеклаб қўйилмаган бўлса, бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.02.00 Муомаладан олинган ва муомалада чекланган мол-мулк]
[СПиТ:
1.Фуқаролик ҳуқуқлари объектлари / Муомаладан чиқарилган объектлар]
Муомалада бўлишига йўл қўйилмайдиган фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг турлари (муомаладан чиқарилган объектлар) қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.02.00 Муомаладан олинган ва муомалада чекланган мол-мулк]
[СПиТ:
1.Фуқаролик ҳуқуқлари объектлари / Муомалада бўлиши чекланган объектлар]
Муайян муомала иштирокчиларигагина қарашли бўла оладиган ёки муомалада бўлишига махсус рухсатнома билан йўл қўйиладиган фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг (муомалада бўлиши чекланган объектларнинг) турлари қонунда кўрсатилган тартибда белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |