1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.01.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (йиғин);
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.07 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00, 02.05.00.00ларга қаранг)]
78-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс сифатида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг қатнашчиларидир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари яратган ёки сотиб олган мол-мулк уларнинг мулкидир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий мавқеи қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.11.00 Давлат фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси сифатида]
5-БОБ
ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР ИШТИРОКЧИСИ СИФАТИДА
79-модда. Давлатнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этиши
Давлат фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатларда уларнинг бошқа иштирокчилари билан баравар асосларда иштирок этади.
Фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатларда давлат номидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда улар махсус вакил қилган бошқа органлар иштирок этадилар.
Давлат ўзининг фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлари бўйича ўз мулки бўлган маблағлари билан жавоб беради.
80-модда. Давлат ва юридик шахслар жавобгарлигининг фарқлаб қўйилиши
Давлат томонидан тузилган юридик шахс давлатнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари давлат ўзи тузган юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Ушбу модданинг қоидалари давлат тузган шартнома асосида юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича ўз зиммасига кафиллик олган (кафолат берган) ёки мазкур юридик шахс давлатнинг мажбуриятлари бўйича ўз зиммасига кафиллик олган (кафолат берган) ҳолларга тааллуқли эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |