Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туманлааро (туман)судига Даъвогар: Рахмонова Хилола Тўрақуловна Манзили
Download 14.58 Kb.
|
никохдан ажрашиш буйича ариза намуна
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жавобгар
- Даъвогар: ________________ Рахмонова Ҳилола Тўрақуловна Даъво ариза тақдим этилган сана: “_____”_________________20___йил.
Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туманлааро (туман)судига Даъвогар: Рахмонова Хилола Тўрақуловна Манзили: Бойсун туман Инкабод маҳалласи Телефон: +99899-679-11-23 Жавобгар: Рўзиев Сирожиддин Нажимович Манзили: Бойсун туман Инкабод маҳалласи Телефон: ____________________ ДАЪВО АРИЗАСИ (никоҳдан ажратиш тўғрисида) Мен жавобгар Рўзиев Сирожиддин Нажимович билан 02.10.2012 йилда Қарши шаҳар ФХДЁ бўлимида 374-сон билан қайд этилган қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганмиз. Турмушимиз даврида зртамизда 2 нафар фарзандимиз бор. Мен жавобгар Рўзиев Сирожиддин Нажимович билан 2016 йилга қадар яшадим, кейинчалик кейинчалик яъни 2016 йилдан бошлаб жавобгарни ҳар хил сабаблар туфайли ўртамизда келишмовчилик келиб чиқди. Биз жавобгар Рўзиев Сирожиддин Нажимович билан бирга 2017 йилдан бошлаб бирга яшамаймиз, шу пайтдан бошлаб эр-хотинлик муносабатлари тугаган. Мен ижара уйида яшаганимиз, моддий томондан қийналганим ва турмуш ўртоғим 2017 йилдан буён россия федерациясига ишга кетиб мендан умуман хабар олмагани, турли жанжаллар сабабли 2017 йилда от-онамни уйига кетиб қолганман. Фарзандларим мени қарамоғимда. Шу сабабли мен жавобгар Рўзиев Сирожиддин Нажимович билан қонуний никоҳдан ажрашмоқчиман, келгусида жавобгар билан эр-хотин бўлиб бир оилада яшашни имконияти йўқ деб ҳисоблайман. Чунки у менга талоқ сўзини айтган. Сиздан жавобгар Рўзиев Сирожиддин Нажимович билан менга ярашиш учун мухлат бермасликларингизни сўрайман, мухлатни оиламиз тикланишига фойдаси йўқ. Ўртамизда мол-мулк, уй-жой ва бошқа низолар йўқ. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси оила кодексининг 41-моддасига асосан, суддан СЎРАЙМАН: Жавобгар Рўзиев Сирожиддин Нажимович билан мени ўртамизда 02.10.2012 йилда Қарши шаҳар ФХДЁ бўлимида 374-сон билан қайд этилган қонуний никоҳдан ажратишингизни; Даъво аризага қуйидагиларни илова қиламан: Давлат божи тўлов паттаси Даъво ариза нусхаси Паспорт нусхалари Никоҳ гувоҳномаси асли Фарзандларимизни туғилганлик гувоҳномалари нусхаси Яшаш жойидан МФЙ томонидан берилган маълумотномалар (Даъво талабини асословчи ва исботловчи бошқа ҳужжатлар) Даъвогар: ________________ Рахмонова Ҳилола Тўрақуловна Даъво ариза тақдим этилган сана: “_____”_________________20___йил. Download 14.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling