Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди Ундирувчи: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
Download 134.98 Kb.
|
127 Пахтакор ариза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Палата аъзоси манфаатида : “Агробанк” АТБ манфаатида
- Қарздор: ABDUQODIROV ANVAR ABIRKULOVICH Манзили: PAXTAKOR TUMAN G.GULOM KUCHA 26 6 Паспорт маълумотлари: ИНН 515818216 AA1436421 А Р И З А
Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди Ундирувчи: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси Манзили: Жиззах ш., Ш.Рашидов кўч. 63-уй Палата аъзоси манфаатида : “Агробанк” АТБ манфаатида: Манзили: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқумий кўчаси 43-уй Х/р:23230000400000127001 МФО 00127 ИНН:207243390 тел рақами:(8-372) 353-17-17, 353-15-24, 353-18-65 ,IP-12701, 12702 Қарздор: ABDUQODIROV ANVAR ABIRKULOVICH Манзили: PAXTAKOR TUMAN G.GULOM KUCHA 26 6 Паспорт маълумотлари: ИНН 515818216 AA1436421 А Р И З А (ФПКнинг 171-моддасига асосан суд буйруғи бериш тўғрисида) Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 8,9-моддаларига кўра палата ва унинг ҳудудий бошқармалари фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судларга даъво аризаси тақдим этишда давлат божидан озод қилинган. Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасига “Агробанк” АТБ Пахтакор филиали мурожаат этиб, қарздор ABDUQODIROV ANVAR ABIRKULOVICH ҳисобидан 30107779 сўм кредит қарздорлигини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраган. Мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиш давомида қуйидагилар маълум бўлди. “Агробанк” АТБ Пахтакор филиалии ҳамда қарздор ABDUQODIROV ANVAR ABIRKULOVICH ўртасида 10,06,2019 йили кредит шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сонли қарорига асосан “Оилавий тадбиркорликни ташкил этиш мақсадида” йиллик 8 % устама тўлаш ҳамда қайтариш шарти билан 29999600 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномаси шартларига кўра қарздор олинган кредит маблағини кредитни қайтариш графигида кўрсатилган муддатларда қайтариш, кредит маблағидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Кредит шартномасига кўра қарздор кредит асосий қарзи (графикка асосан) ва фоиз тўловларини ҳар ойнинг охирги 15-санасига қадар тўлаб бориш мажбуриятини олган бўлсада, ариза киритилган санада кредит асосий қарзидан (график бўйича) муддати ўтган 26913146 сўм, кредит фоиз қарзидан 3194633-сўм қарздорлиги мавжуд. Банк филиали томонидан кредит қарздорлигини тўлаш юзасидан огоҳлантириш хатлари берилган бўлсада қарздор томонидан кредит қарзи тўланмасдан келинмоқда. Қарздор томонидан кредит шартномасининг 2,5. 6,1. 6,2. 6,3-банди талаблари бузилиб шартномада олинган мажбурият бажарилмай келинмокда. Фуқаролик кодексининг 735-моддасига асосан – қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 171-моддасининг 1,2 ва 9-бандларида, агар талаб нотариал тасдиқланган битимга асосланган бўлса, талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлса, шунингдек ёзма битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб арз қилинган суд буйруғи берилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Савдо–саноат палатаси тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасига, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 6-моддаси иккинчи қисми, 170,171,172,173,177,178-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 4-сонли “Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 2, 9, 10, 11-бандларига биноан хамда Олий суднинг 2022 йил 10 июндаги № 22-6-сонли Кўрсатмасига асосан суддан Download 134.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling