Фуқаролик ишлари бўйича судларда оилага оид қонунчиликни қўллаш асослари бўйича оралиқ назорати учун саволлар


Download 356.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/38
Sana19.06.2023
Hajmi356.65 Kb.
#1601731
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38
Bog'liq
Оила

 
 
57. Ўгай ўғил ва ўгай қизларнинг ўгай ота ва ўгай онага таъминот бериш 
мажбурияти? 
128-модда.
Меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўгай ота ва ўгай онанинг ота-
онаси, эри ёки хотини (собиқ эри ёки хотини) ёки вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари 
бўлмаса ёхуд улардан таъминот учун маблағ ололмаса, уларга таъминот бериш 
мажбурияти ўгай ўғил ва ўгай қизлар зиммасига юклатилиши мумкин. 
 
Агар ўгай ўғил ва ўгай қизни ўгай ота ва ўгай она беш йилдан кам вақт давомида 
тарбиялаган ва таъминот берган бўлса, шунингдек улар ўз мажбуриятларини лозим 
даражада бажармаган бўлса, суд ўгай ўғил ва ўгай қизни ўгай отаси ва ўгай онасига 
таъминот бериш мажбуриятидан озод қилишга ҳақли.
 
58. Қариндошлар ва бошқа шахслардан ундириладиган алиментнинг 
миқдори? 
129-модда.
Қариндошлар ва бошқа шахслардан вояга етмаган болалар учун
шунингдек вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож шахслар таъминоти учун 
ундириладиган алиментнинг миқдори суд томонидан алимент ундирилаётган шахснинг ва 
алимент олаётган шахснинг моддий ва оилавий аҳволини ҳисобга олиб, ҳар ойда пул 
билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади. 
 
Алимент миқдорини белгилашда, талаб алимент тўлаши шарт бўлган 
шахсларнинг барчасига ёхуд уларнинг бир нечтасига ёки фақат бирига қаратилган 
бўлишидан қатъи назар, ана шу шахслар ҳисобга олинади. 
 
59.Алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш ва унинг шакли? 
130-модда. Алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш


17 
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув (алимент миқдори, шартлари ва тўлаш 
тартиби) алимент тўлаши шарт бўлган шахс билан алимент олувчи ўртасида тузилади. 
Агар алимент олувчи муомалага лаёқатсиз бўлса, келишув унинг қонуний вакили билан 
тузилади.

Download 356.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling