Фуқаролик ишлари бўйича судларда оилага оид қонунчиликни қўллаш асослари бўйича оралиқ назорати учун саволлар


Download 356.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet33/38
Sana19.06.2023
Hajmi356.65 Kb.
#1601731
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
Оила

 
 
74. Алимент мажбуриятларининг тугатилиши? 
147-модда.
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувда белгиланган алимент 
мажбуриятлари тарафлардан бирининг ўлими, мазкур келишув муддатининг ўтиши ёки 
унда назарда тутилган бошқа асосларга кўра тугайди. 
 
Суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш:
бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда;
фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда;
суд алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланган ёки уни ёрдамга муҳтож 
бўлмай қолган деб топганда;
меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги 
никоҳга кирганда;
алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда тугатилади. 
 
75. Фарзандликка олиш деганда нимани тушунасиз? 
151-модда.
Фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва 
фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади. 
 
Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг 
(шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг 
асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги 
хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.
Фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик 
процессуал 
кодексида 
назарда тутилган қоидалар бўйича алоҳида иш юритиш тартибида, 
фарзандликка олувчилар (олувчи), васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари
шунингдек прокурор иштирокида суд томонидан кўриб чиқилади.


21 
Ака-укалар ва опа-сингилларни турли шахслар томонидан фарзандликка олишга 
йўл қўйилмайди, фарзандликка олиш болаларнинг манфаатларига мувофиқ келган ҳоллар 
бундан мустасно. 


Download 356.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling