Фуқаролик ишлари бўйича судларда оилага оид қонунчиликни қўллаш асослари бўйича оралиқ назорати учун саволлар


 Фарзандликка олишнинг ҳуқуқий оқибатлари?


Download 356.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet36/38
Sana19.06.2023
Hajmi356.65 Kb.
#1601731
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
Оила

 
80. Фарзандликка олишнинг ҳуқуқий оқибатлари? 
165-модда.
Фарзандликка олинган болалар барча шахсий ва мулкий ҳуқуқларда 
фарзандликка олувчининг ўз болаларига тенглаштирилади. 
 
Фарзандликка олинганлар ва уларнинг ота-онаси (ота-она қариндошлари) бир-
бирларига нисбатан шахсий ва мулкий ҳуқуқларни йўқотадилар ҳамда ўзаро 
мажбуриятлардан озод бўладилар.
Бола битта шахс томонидан фарзандликка олинган тақдирда, унинг 
манфаатларини кўзлаб, боланинг шахсий номулкий ҳамда мулкий ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари, агар фарзандликка олувчи эркак бўлса, онасининг илтимосига кўра ёки, 
агар фарзандликка олувчи аёл бўлса, отасининг илтимосига кўра сақланиб қолиши 
мумкин.
Агар фарзандликка олинаётган боланинг отаси ёки онаси вафот этган бўлса, 
вафот этган отанинг ёки онанинг ота-онаси (бува ёки буви) илтимосига кўра боланинг 
шахсий номулкий ҳамда мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар боланинг манфаатлари 
шуни талаб этса, вафот этган отасининг ёки онасининг қариндошларига нисбатан 
сақланиб қолиши мумкин. 
81. Фарзандликка олишни бекор қилиш асослари? 
169-модда.
Фарзандликка олиш агар фарзандликка олувчилар: 
 
ўз зиммаларига юклатилган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаётган ёки 
уларни лозим даражада бажармаётган бўлсалар;
ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилаётган бўлсалар;
фарзандликка олинувчиларга нисбатан шафқатсизлик билан муомалада бўлсалар;
муттасил ичкиликбозликка ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлсалар бекор 
қилиниши лозим.


23 
Фарзандликка олинувчининг хулқ-атвори фарзандликка олувчиларнинг шаъни ва 
қадр-қимматига путур етказаётган, уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф солаётган бўлса, 
фарзандликка олинувчи вояга етганидан кейин фарзандликка олиш бекор қилинишига йўл 
қўйилади.
Суд бошқа асосларга кўра ҳам боланинг манфаатларидан келиб чиқиб, унинг 
фикрини ҳисобга олган ҳолда фарзандликка олишни бекор қилишга ҳақлидир.

Download 356.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling