Фуқаролик ишлари бўйича судларда оилага оид қонунчиликни қўллаш асослари бўйича оралиқ назорати учун саволлар


 Фарзандликка олишни бекор қилиш тартиби ва унинг оқибатлари?


Download 356.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet37/38
Sana19.06.2023
Hajmi356.65 Kb.
#1601731
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
Оила

 
82. Фарзандликка олишни бекор қилиш тартиби ва унинг оқибатлари? 
171-модда. Фарзандликка олишни бекор қилиш тартиби
Фарзандликка олишни бекор қилишга фақат суд тартибида йўл қўйилади. 
Фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилишда ўн ёшга тўлган 
боланинг фикри ҳисобга олинади.
Суднинг фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори 
қонуний кучга кирган кундан бошлаб суд уч кун ичида ушбу ҳал қилув қароридан 
кўчирмани фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги рўйхатга олинган жойдаги 
фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юбориши шарт. 
172-модда. Фарзандликка олишни бекор қилиш оқибатлари
Фарзандликка олиш бекор қилинганда фарзандликка олинувчи бола билан 
фарзандликка олувчиларнинг (фарзандликка олувчиларнинг қариндошлари) ўзаро ҳуқуқ 
ва мажбуриятлари тугатилади ҳамда бола билан унинг ота-онаси (ота-онанинг 
қариндошлари) ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар тикланади.
Фарзандликка олиш бекор қилинганда, бола суднинг ҳал қилув қарори билан ота-
онасига олиб берилади.
Боланинг ота-онаси йўқ бўлса, шунингдек болани ота-онасига бериш унинг 
манфаатларига зид бўлса, у васийлик ва ҳомийлик органлари қарамоғига берилади.
Суднинг ҳал қилув қарорида фарзандликка олинувчининг фамилияси, исми ва ота 
исмини сақлаш-сақланмаслиги кўрсатилиши керак.
Ўн ёшга тўлган боланинг фамилияси, исми ва ота исми фақат унинг розилиги 
билан ўзгартирилиши мумкин.
83. Оилага тарбияга бериладиган болалар (патронат) ҳақида гапиринг? 
194-модда.
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар, шу 
жумладан тарбия ва даволаш муассасаларида, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоялаш 
муассасаларидаги болалар оилага тарбияга берилади. 
 
Болаларни оилага тарбияга олишни истаган шахс васийлик ва ҳомийлик 
органлари билан келишилган ҳолда болаларни олдиндан танлаб олади.
Болаларни оилага тарбияга бериш уларнинг хоҳишини ҳисобга олган ҳолда 
амалга оширилади. Ўн ёшга тўлган болаларни уларнинг розилиги билан оилага тарбияга 
бериш мумкин.
Болаларни оилага тарбияга бериш тартиби ва шартлари қонунчилик билан 
белгиланади.

Download 356.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling