27. Ривожланган мамлакатлардаги “янги ўрта синф” ёки “менежерлар ва мутахассислар синфи” деб аталувчи сосиал бирлик неча фоизни ташкил eтади?
А.20-25 фоизни
Б. 30-35 фоизни
C. 40-45 фоизни
Д. Барча жавоблар тўғри.
28. ННТнинг фаолият турлари нечта йўналиш бўйича белгиланди:
А.12 та
Б. 15 та
C. 20 та
Д. 30 та.
29. ННТнинг фаолият турлари нималардан иборат?
А. Маданият ва дам олиш; таълим ва тадқиқот; соғлиқни сақлаш; социал хизматлар;
Б. Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш; локал ҳамжамиятларни ривожлантириш; инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; филантроплар учун воситачилик қилиш;
C. Халқаро; диний; касбий, уюшмалар бизнес ва касаба уюшмалари;
Д. Барча жавоблар тўғри.
30. Ғарб намунасидаги фуқаролик жамиятининг структураси нималардан иборат:
А. Жамиятнинг асосий бирлиги – сиёсий қарамликдан ҳоли бўлган, ўз ҳуқуқларидан фойдаланишга қобил бўлган шахс; турли туман манфаатларни ифодалаш ва амалга ошириш зарурияти асосида шаклланадиган жамоат ташкилотлари ва ҳаракатлар; нодавлат ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ва институтлар (хусусий мулк, меҳнат, тадбиркорлик ва ҳоказо);
Б. Давлатдан мустақил бўлган ишлаб чиқарувчилар (хусусий фирмалар ва бошқалар); жамоат бирлашмалари ва ташкилотлари; сайловчилар уюшмалари, турли клублар ва тўгараклар;мунисипал, яъни ўзини ўзи бошқариш органлари; таълим ва тарбиянинг нодавлатсоҳаси; нодавлат оммавий ахборот воситалари;
C. Сиёсий партиялар, қонун чиқарувчи ва вакиллик органлари атрофидаги давлат билан фуқаролик жамиятини (боғловчи бўғин» сифатидаги) турли лобби ташкилотлари; тадбиркорлар, фермерлар ташкилотлари, касаба, истеъмолчилар уюшмалари, илмий ва маданий ташкилотлар, спорт жамиятлари ва бошқалар; оила; диний ташкилотлар ва бошқ.
Д. Барча жавоблар тўғри.
31. Фуқаролик жамиятининг иқтисодий асосида қайси омил муҳим ўрин тутади?
A.хусусий мулкчилик
Б.инсон омили
C.мулкий муносабатлар
Д.барчаси тўғри
Do'stlaringiz bilan baham: |