Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш]


Download 341 Kb.
bet19/31
Sana24.12.2022
Hajmi341 Kb.
#1060901
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31
Bog'liq
721 сонли карор

21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Музейлар тўғрисида»ги ЎРҚ-177-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 9, 483-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 5-модданинг тўртинчи хатбошисидаги «ўтказиш учун махсус рухсатнома беради» деган сўзлар «ўтказганлик ҳақидаги хабарномаларни қабул қилади ва уларнинг реестрини юритади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 12-модданинг биринчи қисмидаги «вазирлигининг махсус рухсатномасига биноан» деган сўзлар «вазирлиги хабардор қилингандан кейин» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрда қабул қилинган «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-226-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 9, 340-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 9, 589-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 6-модда иккинчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги сертификатлаштиришни белгиланган тартибда амалга оширади, ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликда назарда тутилган фаолият (ҳаракатлар) турларини бошлаганлик тўғрисидаги хабарномаларни қабул қилади ва уларнинг реестрини юритади»;
2) 24-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятни (ҳаракатларни) хабардор қилиш тартибида амалга ошириш
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги фаолият (ҳаракатлар) турларини хабардор қилиш тартибида амалга ошириш тартиби қонунчиликда белгиланади».
23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрда қабул қилинган «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-269-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 12, 469-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2019 йил, № 11, 792-модда; 2020 йил, № 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 3-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;
2) 4-модданинг:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Риэлторлик ташкилоти риэлторлик фаолиятини ушбу Қонунда белгиланган тартибда амалга оширадиган тижорат ташкилотидир»;
тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;
бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
3) 5-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Риэлтор якка тартибдаги тадбиркор мақомига, малака сертификатига эга бўлган ва риэлторлик фаолиятини ушбу Қонунда белгиланган тартибда амалга оширадиган шахсдир.
Риэлтор кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғида воситачилик хизматлари кўрсатиши мумкин»;
4) қуйидаги мазмундаги 51 ва 52-моддалар билан тўлдирилсин:

Download 341 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling