Фуқаролик ҳУҚУҚи бўйича


Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.02.00 Муомаладан олинган ва муомалада чекланган мол-мулк]


Download 223.74 Kb.
bet12/58
Sana02.05.2023
Hajmi223.74 Kb.
#1423294
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   58
Bog'liq
ФУКАРОЛИК ХУКУКИ БУЙИЧА

[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.02.00 Муомаладан олинган ва муомалада чекланган мол-мулк]
[СПиТ:
1.Фуқаролик ҳуқуқлари объектлари / Муомаладан чиқарилган объектлар]
Муомалада бўлишига йўл қўйилмайдиган фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг турлари (муомаладан чиқарилган объектлар) қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлиши керак.


[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.02.00 Муомаладан олинган ва муомалада чекланган мол-мулк]
[СПиТ:
1.Фуқаролик ҳуқуқлари объектлари / Муомалада бўлиши чекланган объектлар]
Муайян муомала иштирокчиларигагина қарашли бўла оладиган ёки муомалада бўлишига махсус рухсатнома билан йўл қўйиладиган фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг (муомалада бўлиши чекланган объектларнинг) турлари қонунда кўрсатилган тартибда белгиланади.

Мол-мулкнинг турлари фуқаролик ҳуқуқлари объекти сифатида кўчмас мулкка ва кўчар мулкка бўлинади.


Кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар киради.


Қонунда бошқа мол-мулк ҳам кўчмас мол-мулк қаторига киритилиши мумкин.


Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.


Кўчмас мулк жумласига кирмайдиган мол-мулк кўчар мулк ҳисобланади.
Қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, мол-мулк тўғрисидаги умумий қоидалар ҳайвонларга нисбатан ҳам қўлланилади.


Кўчар мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


  1. Download 223.74 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling