Фуқаролик ҳУҚУҚи бўйича


Пул инсофли эгалловчидан талаб қилиб олиниши мумкин эмас (ФК 229-модда)


Download 223.74 Kb.
bet27/58
Sana02.05.2023
Hajmi223.74 Kb.
#1423294
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   58
Bog'liq
ФУКАРОЛИК ХУКУКИ БУЙИЧА

Пул инсофли эгалловчидан талаб қилиб олиниши мумкин эмас (ФК 229-модда).

  1. Мажбурият тушунчаси. Мажбуриятни бажариш муддати? Мажбуриятнинг бажарилиши қандай усуллар билан таъминланиши мумкин?



Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади (ФК 234-модда).


Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда қонунда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.


Мажбуриятнинг тарафларикредитор ёки қарздор сифатида бир ёки бир пайтнинг ўзида бир неча шахс иштирок этиши мумкин.


Мажбурият унда тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар (учинчи шахслар) учун бурчлар ҳосил қилмайди.


Қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида назарда тутилган ҳолларда мажбурият учинчи шахслар учун мажбуриятнинг бир тарафи ёки ҳар иккала тарафига нисбатан ҳуқуқ вужудга келтириши мумкин.


Агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса – ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади.


Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб 7 кунлик муддат ичида бажариши шарт (ФК 242-модда).


Мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.


Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса ва қонун билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши керак (ФК 238-модда).



Download 223.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling